$
12675.00 UZS
4.95
138.36 UZS
0.36
13616.75 UZS
56
26° Кечаси 15°

VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

14:32 / 22.04.2024

21 апрель куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқаро марафонида қабул қилди.

Марафон ташкилотчилари сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳамда Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси енгил атлетика Федерацияси Марказий Осиё енгил атлетика ассоциацияси билан биргаликда спорт тадбирининг координатори сифатида олтинчи маротаба иштирок этди.

VI BYD Тошкент халқаро марафони дастурига 4 та масофа: 3 ва 10 км оммавий югуриш мусобақаси, ярим марафон ва марафон масофаси киритилган.

Марафоннинг умумий мукофат жамғармаси 720 млн сўмни ташкил этди. Бунда: марафон иштирокчилари 1 ўрин учун — 60 млн сўм, 2 ўрин учун — 40 млн сўм, 3 ўрин учун — 30 млн сўм, 4 ўрин учун — 20 млн сўм, 5 ўрин учун — 16 млн сўм, 6 ўрин учун — 10 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Ярим марафон иштирокчилари: 1 ўрин учун — 35 млн сўм, 2 ўрин учун — 25 млн сўм, 3 ўрин учун — 20 млн сўм, 4 ўрин учун — 16 млн сўм, 5 ўрин учун — 12 млн сўм, 6 ўрин учун — 8 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

10 км масофага югуриш иштирокчилари: 1 ўрин учун — 9 млн сўм, 2 ўрин учун — 6 млн сўм, 3 ўрин учун — 3 млн сўм пул мукофоти билан ва 3 км масофага югуриш мусобақаси ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ярим марафонда энг яхши натижа кўрсатган Париж Олимпия ўйинлари лицензиати Шоҳруҳ Давлатов ва марафонда энг яхши натижа қайд этган маҳоратли спортчи Екатерина Тунгусковалар BYD автомашиналарини қўлга киритди.


Бу ҳам қизиқ

Бахт ва саодат топишнинг бир йўли

Бахт ва саодат топишнинг бир йўли

Қиссадан ҳисса чиқаринг.
15:32 / 05.05.2024
Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди

Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди

2017 йили давлатимиз томонидан Чори бахши Умировга “Ўзбекистон Халқ бахшиси” унвони берилган.
10:16 / 05.05.2024
Энди тиш ўстирадиган препарат орқали уларни ўстириш мумкин

Энди тиш ўстирадиган препарат орқали уларни ўстириш мумкин

У келгусида кариес туфайли тишларидан айрилган беморларга ёрдам беради.
15:43 / 05.05.2024
“Бу Исроил ва Фаластин ўртасидаги уруш эмас, балки дунё бўйлаб золимлар ва мазлумлар ўртасидаги курашдир” – Хакан Фидан

“Бу Исроил ва Фаластин ўртасидаги уруш эмас, балки дунё бўйлаб золимлар ва мазлумлар ўртасидаги курашдир” – Хакан Фидан

Туркия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, агар Ислом оламининг бирдамлиги ва бирлиги йўқолса, ягона ғолиб Исроил ва унинг тарафдо…
11:08 / 05.05.2024
Қўшма штатларда ювошлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди

Қўшма штатларда ювошлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди

Жои Ҳенни ТикТок тармоғида мухлислардан унинг дўстини қайтариб беришларини йиғлаб сўраган видеони жойлаштирди.
14:20 / 04.05.2024
Қандли диабетга чалинган болаларга спорт мумкинми?

Қандли диабетга чалинган болаларга спорт мумкинми?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.
12:41 / 05.05.2024
Актёр Дуейн Жонсон масъулиятсизликда айбланмоқда. У туфайли “Қизил” фильми 50 миллион доллар зарар кўрган

Актёр Дуейн Жонсон масъулиятсизликда айбланмоқда. У туфайли “Қизил” фильми 50 миллион доллар зарар кўрган

Дуейн съёмка жараёнларига доимий кечикиб келиши оқибатида “Қизил” фильми лойиҳаси катта йўқотишларга дучор бўлмоқда.
16:50 / 05.05.2024
Бугун, 5 май куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғади

Бугун, 5 май куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 5 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўла…
08:45 / 05.05.2024
5 май — Ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

5 май — Ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

“Ногирон – жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси” деб номланган анжуманлар ва хайрия тадбирлари ўтказилади.
14:49 / 05.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!