2011 йил 11 март куни Япониянинг Хонсю шимоли-шарқий соҳилида 9,1 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила натижасида юзага келган цунами қирғоққа 30 дақиқа ичида етиб келди ва денгиз деворларини босиб ўтди ҳамда бир неча кун ичида учта ядро реакторини ишдан чиқарди.
2011 йилги Тохоку зилзиласи ва цунами ҳодисаси, кўпинча Буюк Шарқий Япония зилзиласи деб ҳам аталади. 18 000 дан ортиқ одамнинг ўлимига олиб келди, шу жумладан бир неча минг киши жароҳат олган. Зилзила оқибатида Ивате префектурасида максимал тўлқин баландлиги деярли 40 метр бўлган тошқинни келтириб чиқарди.
Табиий фалокат 18 000 нафар одамнинг ўлимига, 2 527 нафар инсонни бедарак йўқолишига, ҳамда 6 157 та жиддий жароҳатга олиб келди.
Японияда ҳодиса оқибатида 123 000 дан ортиқ уй вайрон бўлди ва деярли бир миллион зарар етди. Зарарнинг 98 фоизи цунами билан боғлиқ. Биргина Япониядаги зилзила ва цунами натижасида келиб чиққан харажатлар 220 миллиард долларга баҳоланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!