$
12675.00 UZS
4.95
138.36 UZS
0.36
13616.75 UZS
56
26° Кечаси 15°

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

12:58 / 23.04.2024

“Ўзгидромет” 25-28 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мазкур огоҳлантириш амал қиладиган ҳудудлар:

Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;

Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;

Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманлари;

Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;

Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;

Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;

Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона вилояти — Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудуди;

Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонoбод шаҳри.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз, — дейилади хабарда.

Шунингдек, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.


Бу ҳам қизиқ

Энди исталган қон гуруҳини 1-гуруҳ қонига айлантириш мумкин

Энди исталган қон гуруҳини 1-гуруҳ қонига айлантириш мумкин

Унда айтилишича, исталган қон гуруҳини универсал (биринчи) гуруҳга айлантириш мумкин.
14:33 / 05.05.2024
Эронда осмондан “балиқ ёғди”

Эронда осмондан “балиқ ёғди”

Бу мамлакатда кузатилган илк ҳолат эмас.
11:34 / 05.05.2024
6 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

6 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 6 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўла…
23:17 / 05.05.2024
Қўшма штатларда ювошлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди

Қўшма штатларда ювошлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди

Жои Ҳенни ТикТок тармоғида мухлислардан унинг дўстини қайтариб беришларини йиғлаб сўраган видеони жойлаштирди.
14:20 / 04.05.2024
Украинанинг собиқ президенти Россияда қидирувга берилди

Украинанинг собиқ президенти Россияда қидирувга берилди

Пётр Порошенко 2014-йилдан 2019-йилгача Украина президенти лавозимида фаолият юритган.
09:43 / 05.05.2024
“Бу Исроил ва Фаластин ўртасидаги уруш эмас, балки дунё бўйлаб золимлар ва мазлумлар ўртасидаги курашдир” – Хакан Фидан

“Бу Исроил ва Фаластин ўртасидаги уруш эмас, балки дунё бўйлаб золимлар ва мазлумлар ўртасидаги курашдир” – Хакан Фидан

Туркия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, агар Ислом оламининг бирдамлиги ва бирлиги йўқолса, ягона ғолиб Исроил ва унинг тарафдо…
11:08 / 05.05.2024
Bluetooth орқали cунъий йўлдош билан алоқа ўрнатилди

Bluetooth орқали cунъий йўлдош билан алоқа ўрнатилди

Энди буни оддий инсон телефонда ҳам амалга ошириши мумкинлиги айтилмоқда.
14:52 / 04.05.2024
Гватемаладаги Фуэго вулқонини чақмоқ урди

Гватемаладаги Фуэго вулқонини чақмоқ урди

Сайёҳлар вулқонининг кратерига урилган чақмоқни суратга олишга муваффақ бўлган.
17:38 / 04.05.2024
Актёр Дуейн Жонсон масъулиятсизликда айбланмоқда. У туфайли “Қизил” фильми 50 миллион доллар зарар кўрган

Актёр Дуейн Жонсон масъулиятсизликда айбланмоқда. У туфайли “Қизил” фильми 50 миллион доллар зарар кўрган

Дуейн съёмка жараёнларига доимий кечикиб келиши оқибатида “Қизил” фильми лойиҳаси катта йўқотишларга дучор бўлмоқда.
16:50 / 05.05.2024
Белгороддаги портлаш натижасида беш киши жабрланди

Белгороддаги портлаш натижасида беш киши жабрланди

Қайд этилишича, у портлаш сабабини айтмаган.
22:38 / 04.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!