$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

Ўзбекистон Халқаро фижитал спорт федерацияси билан меморандум имзолаган биринчи давлат бўлди

12:52 / 23.02.2024

Қозон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси вакиллари хизмат сафари давомида қатор музокаралар олиб бориб, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим келишувларга эришишди.

Жумладан, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Ўзбекистон фижитал спорт федерацияси раиси Олег Пекос бошчилигидаги мутасаддилар Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко ҳамда Халқаро фижитал спорт федерацияси президенти Рене Фазел билан учрашув ўтказишди.

Дмитрий Чернишенко Россиядан сўнг иккинчи бўлиб Ўзбекистонда миллий фижитал спорт федерациясининг ташкил этилганини алоҳида таъкидлади. Ўз навбатида, Рене Фазел Халқаро федерациянинг режалари ва янги лойиҳалари хусусида маълумот берди.

Шунингдек, Олег Пекос Ўзбекистон томони спорт оламидаги бундай янги ташаббусни қўллаб-қувватлашдан мамнун экани, бир ой ичида федерацияда аҳил жамоа тузилиб, ишлар жадал бошлаб юборилгани ҳақида гапирди. Ойбек Касимов юртимизда спорт инфратузилмасининг кучайиб бораётганини пойтахтимизда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчаси мисолида сўзлаб берди.

Шундан сўнг, Халқаро ва Ўзбекистон фижитал спорт федерациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Халқаро фижитал спорт федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган биринчи давлат бўлди.


Спорт


														
														Зайнаб Дайибекова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди

Зайнаб Дайибекова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди

Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари 26 тага етди.
12:06 / 01.04.2024

														
														Достон Бозоров Octagon чемпионига айланди

Достон Бозоров Octagon чемпионига айланди

Бу ҳақда “Olamsport” хабар бермоқда.
09:32 / 11.03.2024

														
														WBA рейтинги янгиланди: Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида 1-ўринда

WBA рейтинги янгиланди: Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида 1-ўринда

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) февраль ойи якунларига кўра, янгиланган рейтингни эълон қилди.
17:09 / 04.03.2024

														
														Оксана Чусовитина финалга чиқди

Оксана Чусовитина финалга чиқди

Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида навбатдаги саралаш баҳслари ўтказилади.
16:13 / 23.02.2024

														
														Ўзбекистон Халқаро фижитал спорт федерацияси билан меморандум имзолаган биринчи давлат бўлди

Ўзбекистон Халқаро фижитал спорт федерацияси билан меморандум имзолаган биринчи давлат бўлди

Қозон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси вакиллари хизмат сафари давомида қатор музокаралар олиб бориб, ўзаро алоқа…
12:52 / 23.02.2024

														
														8 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медаль учун жанг қилади - “Strandja”

8 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медаль учун жанг қилади - “Strandja”

Мусобақанинг ярим финал баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг 14 нафар боксчиси 12 та вазнда рингга кўтарилди.
13:09 / 11.02.2024

														
														Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда чемпионлик камари учун жанг ўтказади

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда чемпионлик камари учун жанг ўтказади

Дўстматов ҳозирда Болгарияда ташкил этилаётган “Strandja-2024” халқаро турнирида иштирок этмоқда.
18:12 / 09.02.2024

														
														Акбар Жўраев Осиё чемпионига айланди

Акбар Жўраев Осиё чемпионига айланди

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Акбар Жўраев 3 та олтин медални қўлга киритди.
17:50 / 09.02.2024

														
														Шу йили Парижда ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларининг медаллари намойиш этилди

Шу йили Парижда ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларининг медаллари намойиш этилди

2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларининг медаллари тақдим этилди.
16:47 / 09.02.2024

Бу ҳам қизиқ

"Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди" – Шавкат Мирзиёев

"Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди" – Шавкат Мирзиёев

Президент футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллади.
09:27 / 30.04.2024
Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошди

Таъкидланишича, бедарак йўқолганлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўлганлар рўйхатига киритилмаган.
15:03 / 01.05.2024
Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Тургумбаев 2022 йил январь ойидаги фожиали воқеаларда мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
10:11 / 30.04.2024
Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик ёзувчи олий мукофотни қўлга киритди

Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик ёзувчи олий мукофотни қўлга киритди

Ҳибсга олинганида у Ан-Нажа университетининг журналистика факультети талабаси эди.
16:34 / 29.04.2024
АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

Америка расмийсининг қайд этишича, бундай даражага эришиш деярли имконсиз.
10:31 / 01.05.2024
Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

“CCTV” xabariga ko‘ra, kamida 19 kishi halok bo‘lgan.
15:08 / 01.05.2024
Францияда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Францияда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Бу ҳақда “Report.az” хабар берди.
11:10 / 01.05.2024
Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
10:26 / 01.05.2024
Маскнинг бойлиги беш кун ичида 37,3 миллиард долларга ошди

Маскнинг бойлиги беш кун ичида 37,3 миллиард долларга ошди

Америкалик миллиардернинг Хитойга ташрифи Теslа акцияларининг ўсишига сабаб бўлган.
11:17 / 30.04.2024
Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Яна бир ОАВ ходими ва унинг ўғли Исроил ҳужумлари қурбони бўлди.
17:37 / 30.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!