Ереванда Усмонлилар империясидаги арманлар геноцидининг 109 йиллигига бағишланган машъалали юриш бўлиб ўтди. Акция Озарбайжон ва Туркия байроқларини ёқиш билан бошланди, деб ёзади “Интерфакс”.
Маршда “Дашнактсутюн” арман инқилобий федерацияси ёшлар иттифоқи, Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саркисян ва мухолифат вакиллари иштирок этди.
Иштирокчилар Туркия ва Озарбайжон давлатларининг ёндирилган байроқларидан машъалалар ёқдилар. Кортеж Цицернакаберд геноциди ёдгорлик мажмуасига боради ва у ерда тунаб қолади.
Қайд этилишича, 2000 йилдан бери Арманистонда шунга ўхшаш тадбирлар ҳар йили ўтказилади. 2021 йилда иштирокчилар Туркия ва Озарбайжон байроқларини ҳам ёқиб юборишган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!