$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
18° Кечаси 12°

“Низомий”нинг “замдекан”ига нисбатан айбсизлик презумпцияси принципи бузилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар нега жим?..

13:18 / 21.12.2021

Бугун, 21 декабр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида Аёллар форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда қатор спикерлар қатнашиши ва уларнинг жамиятда хотин-қизлар ўрни ҳақида маъруза ўқишлари режалаштирилган.

Форум доирасида сўз олган дастлабки спикер бир муддат олдин Низомий номидаги Педагогика университетида содир бўлган “замдекан машмашаси”да асосий иштирокчиларидан бири Муштарий Камиловага сўз берди.

Муштарий Камилова ўз чиқишида мазкур воқеага кенг тўхталиб, ўз орзуларига етишишида бу воқеа тўғаноқ бўлганини айтади. У шунингдек, айни пайтда тергов ишлари тугамаган жиноят иши доирасида айбловни тўлиқ иккинчи томон (Педагогика университети декан ўринбосари, -таҳр.)нинг зиммасига юклайди.

“Дўстларим, севимли ишим, ўқишим ва келажак учун катта режаларим бор эди. Лекин 2021 йилнинг 18 октябрь куни саноқли сонияларда ҳаммасини йўқотдим.

Менинг орзуларим ва хаётимни ўғирлаган инсон исми — Юлдашбек Боғабаев. Менинг университетимда декан ўринбосари лавозимида ишлаган, менинг номусимга тегишга ҳаракат қилиб, сўнг деразадан улоқтирди. Ўша пайтда бирон суягим омон қолмаган деб ўйладим, оғриқ шу қадар кучли эди. Баъзан, ҳозир уйғонаман-у, барчаси оддий туш эканлиги бўлиб чиқадигандай туюлади”, – дейди у.

Xabardor.uz ИИВ Матбуот котиби Ш.Ғиёсовдан мазкур жиноят ишининг тугалланган ёки тугалланмагани юзасидан жавоб олди ва унга кўра, айни пайтда “материаллар судга берилиши кутиляпти. Бундай ишлар одатда ёпиқ кўрилади (ёпиқ суд мажлисларида, -таҳр.).”

Таҳририятнинг, мазкур жиноят ишини содир бўлган кунидан бошлаб кузатиб келаётган сабабли, Муштарий Камилованинг бугунги чиқиши юзасида ҳамда уни форумда иштирок этишини хоҳлаган ташкилотларга қатор саволлари пайдо бўлди.

– Бу ҳолатда Юлдашбек Боғабаевга нисбатан айбсизлик презумпцияси принципи бузилмаяптими?

– Нега суд ҳукмидан аввал “замдекан”га нисбатан айблов иккинчи томон тилидан оммага сингдириляпти ёки ҳукм аллақачон тайёрми?!

– Ташкилотчилар мамлакатда аёллар ҳуқуқларини тиклаш учун “жабрдийдалар”ни топишди нега нўноқлик қилишди ёки республикада ҳақиқатда жабр кўрган хотин-қизлар камми?

Маълумот учун:

Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. (Конституция 26-модда)

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади. (Жиноят кодекси 23 модда)

Бундан ташқари, ЖПКнинг 84, 454-моддалари, Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонуни 16-моддасининг иккинчи қисми, Олий суд Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли "Суд ҳукми тўғрисида"ги қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси, Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли "Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги қарори 5-бандининг биринчи хатбошисида ҳам  айбсизлик презумпциясига оид тартиблар белгилаб берилган.

 

 


Бу ҳам қизиқ

18 май учун об-ҳаво маълумоти

18 май учун об-ҳаво маълумоти

Кечаси 16-18, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
17:35 / 17.05.2024
“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

Жорий йилнинг 20 май кунидан қисқа муддатга “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига…
09:38 / 18.05.2024
Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, чиқиндиларни тўплаш, олиб кетиш бил…
18:01 / 18.05.2024
Сурункали ҳолсизликка нималар сабаб бўлиши мумкин?

Сурункали ҳолсизликка нималар сабаб бўлиши мумкин?

Кун бошланишидаёқ чарчоқни ҳис қилиш сабаби нимадалиги ва бундай ҳолатда нима қилиниши кераклигига тўхталамиз.
14:58 / 17.05.2024
Кучли ёмғир ва шамол натижасида қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди

Кучли ёмғир ва шамол натижасида қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди

Соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакатимиз бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 кВли 190 та фидер 274 МВт қув…
11:55 / 18.05.2024
Мирзиёев Малайзия Бош вазири билан музокара ўтказди

Мирзиёев Малайзия Бош вазири билан музокара ўтказди

Учрашувдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим Кўксарой қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экди.
09:23 / 18.05.2024
Умуртқа поғонасини қийшайтирувчи одатлар

Умуртқа поғонасини қийшайтирувчи одатлар

“Cosmopolitan” нашри кундалик турмушимиздаги қандай одатлар умуртқа зарарланишига олиб келишига тўхталди.
15:46 / 17.05.2024
19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 май куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, в…
18:17 / 18.05.2024
Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубига ҳужум қилди

Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубига ҳужум қилди

Ҳужум қирғоқдаги автомобиль ва бинога урилган.
14:47 / 17.05.2024
Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келди

Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келди

Бу ҳақда Бош вазирнинг матбуот котиби хабар берди.
15:17 / 17.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!