$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
20° Кечаси 14°

25 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

02:19 / 25.04.2024

“Ўзгидромет”  25 апрель, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

 Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради,  вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Сел келиши хавфи бор. 2000 метрдан баланд тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар  

25-28 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

24-30 апрель кунлари республикамизнинг 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.  


Бу ҳам қизиқ

3 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

3 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ке…
22:49 / 02.05.2024
“Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилинган келишувни тузиш вазиятни яхшироқ ҳал қилади” – Блинкен

“Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилинган келишувни тузиш вазиятни яхшироқ ҳал қилади” – Блинкен

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилинган келишувни тузиш вазиятни яхшироқ ҳал қилишдир, деган Давлат департаменти ра…
10:09 / 04.05.2024
Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Жибути Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 149-давлат бўлди.
15:28 / 03.05.2024
Байден норозиликлар унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

Байден норозиликлар унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

Шу билан бирга, норозилик намойишлари унинг яқин Шарқ минтақасига нисбатан сиёсатини ўзгартиришга олиб келдими, деган саволг…
09:28 / 03.05.2024
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Учрашувда Қамбарота ГЭС-1 ва “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳаларининг амалий жиҳатларига алоҳида…
15:54 / 02.05.2024
Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17:27 / 03.05.2024
Европада “шпион” асаларилар яратилди

Европада “шпион” асаларилар яратилди

Уларнинг вазни атиги 34 грамм.
12:09 / 04.05.2024
Куннинг вақтига қараб қандай маҳсулотларни еган яхши?

Куннинг вақтига қараб қандай маҳсулотларни еган яхши?

Сиз тановул қилган маҳсулот, саломатлик, фаоллик, иш самарадорлиги, кайфият ва вазн қандай бўлишида роль ўйнайди.
10:38 / 03.05.2024
Президент тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди

Президент тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди

Айтилган ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди.
14:56 / 03.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!