$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
20° Кечаси 14°

Бундай сурбетлик билан эълон қилинган фикрлар на халқаро ҳуқуққа, на соғлом ақлга тўғри келмайди. Аксинча, урушни тарғиб қилиш – бу жиноятдир

14:36 / 21.12.2023

Бугун тармоқларда россиялик ёзувчининг Ўзбекистон ҳақидаги фикрлари тарқалди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Унга жавобан:
“Биз билан дўстлик ришталарини боғлаб, ҳар томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиб келаётган Россия Федерациясидаги сиёсий партия – “Справедливая Россия – Патриоты – За прав”нинг ҳамраиси Захар Прилепиннинг урушни тарғиб қилишга қаратилган чиқиши қалбимизни ларзага солди.

Кайковуснинг Қобуснома асарида “Ақлсиз дўст ақллик душмандин ёмонроқдир” деган нақл бор. Бу “дўст” дунёнинг кўпгина мамлакатларида нотинчлик юз бераётган, қонли можаролар авж олаётган, бунинг натижасида тинч аҳоли жабр кўраётган, уй-жойидан, моль-мулкидан айрилиб бошпанасиз, ҳимоясиз қолаётган айни замонда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчликка рахна солиш ниятини билдирди.

Жаноб Прилепин шуни яхшилаб ўқиб олинг! Ўзбекистон МУСТАҚИЛ, SUVEREN ДАВЛАТ. Уни босиб олишга, унда ўз ҳукмини ўтказишга, хорижий тил ўргатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва бундай сурбетлик билан эълон қилинган фикрлар на халқаро ҳуқуққа, на соғлом ақлга тўғри келмайди. Аксинча, урушни тарғиб қилиш – бу жиноятдир.

Шуни ғурур билан айтамизки, мамлакатимизда тинчлик-тотувлик ҳукм сураётгани, бунёдкорлик ишлари изчиллик билан давом этаётгани, иқтисодимиз юксалаётгани, спортчиларимиз забт этаётган шоҳсупалар, эришаётган ютуқларимизнинг барча-барчаси мамлакатимиз қудратидан далолатдир.

Бизнинг улуғ халқимиз муқаддас ҳуқуқимиз – мустақиллигимизни ҳеч кимга, ҳеч қачон бериб қўймайди! Мустақиллигимизни, суверенитетимизни, давлат чегараларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга куч-қудратимиз ҳам, журъатимиз ҳам етарли”– деган депутат Иномжон Қудратов.

 


Бу ҳам қизиқ

Қўшма штатларда ювошлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди

Қўшма штатларда ювошлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди

Жои Ҳенни ТикТок тармоғида мухлислардан унинг дўстини қайтариб беришларини йиғлаб сўраган видеони жойлаштирди.
14:20 / 04.05.2024
Президент тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди

Президент тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди

Айтилган ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди.
14:56 / 03.05.2024
Жазоир Ғазодаги оммавий қабрлар юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини талаб қилмоқда

Жазоир Ғазодаги оммавий қабрлар юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини талаб қилмоқда

Жасадлар Исроил ҳарбийлари томонидан касалхона ҳудудига кўмилган.
17:43 / 04.05.2024
Дунёдаги биринчи робот стюардесса намойиш этилади

Дунёдаги биринчи робот стюардесса намойиш этилади

Travel Market” кўргазмасида намойиш этилади.
12:26 / 04.05.2024
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар кўплиги аниқланди

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар кўплиги аниқланди

2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра уларнинг сони 14 226 тани ташкил этади.
14:44 / 04.05.2024
4 май куни кутиладиган об-ҳаво маълумотлари

4 май куни кутиладиган об-ҳаво маълумотлари

3-8 майда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
17:05 / 03.05.2024
Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17:27 / 03.05.2024
Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Леммни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Леммни қабул қилди

Учрашувда “Air Products”, “CNH Industrial” ва “Silverleaf” компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
16:12 / 03.05.2024
Bluetooth орқали cунъий йўлдош билан алоқа ўрнатилди

Bluetooth орқали cунъий йўлдош билан алоқа ўрнатилди

Энди буни оддий инсон телефонда ҳам амалга ошириши мумкинлиги айтилмоқда.
14:52 / 04.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!