$
12729.48 UZS
-20.27
139.72 UZS
-0.53
14156.45 UZS
14.43
25° Кечаси 15°

Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони камайтирилди

08:54 / 24.12.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилади.

Шунингдек, барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади.

Илғор хорижий тажрибалар асосида давлат бошқаруви идоралари фақат вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциядан иборат бўлади. Бунда, вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоққа кирувчи қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.

Шунингдек, мавжуд 25 та вазирлик ўрнига 21 та вазирлик ташкил этилади. Булар:

– Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
– Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
– Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
– Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
– Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
– Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
– Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
– Табиат ресурслари вазирлиги;
– Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
– Сув хўжалиги вазирлиги;
– Рақамли технологиялар вазирлиги;
– Адлия вазирлиги;
– Транспорт вазирлиги;
– Маданият ва туризм вазирлиги;
– Мудофаа вазирлиги;
– Энергетика вазирлиги;
– Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
– Ташқи ишлар вазирлиги;
– Ички ишлар вазирлиги;
– Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Шунингдек, эндиликда Ҳукуматда амалдаги 8 нафар бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари мавжуд бўлади.

Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолдирилади.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимидан иборат Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилади.

Унинг ўрнига Бош вазир котибияти ташкил қилинади.


Бу ҳам қизиқ

17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади.
16:01 / 16.09.2024
Ғазода қурбонлар сони 41 226 кишига етди

Ғазода қурбонлар сони 41 226 кишига етди

2023 йил 7 октябрдан бошлаб Исроил геноцидида айбланаётган қўшиннинг Ғазо секторига ҳужумлари қурбонлари сони 41 226 кишига …
18:05 / 16.09.2024
400 та чўл тошбақасини Ўзбекистондан олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

400 та чўл тошбақасини Ўзбекистондан олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

“Фарҳод” чегара постида тожикистонлик фуқаро 400 та Ўрта Осиё чўл тошбақасини Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга уринган.
17:49 / 16.09.2024
Qozog‘iston prezidenti Rossiyani harbiy jihatdan yengilmas deb atadi

Qozog‘iston prezidenti Rossiyani harbiy jihatdan yengilmas deb atadi

“Rossiya harbiy jihatdan yengilmas”, – dedi Qozog‘iston prezidenti Qosim-Jo‘mart To‘qayev Ostona shahrida Germaniya kansleri…
17:39 / 16.09.2024
Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон қизлар жамоаси мусобақадаги илк мағлубиятини қабул қилди

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон қизлар жамоаси мусобақадаги илк мағлубиятини қабул қилди

45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 5-тур ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди.
09:50 / 16.09.2024
Дубайда 500 нафарга яқин ўзбекистонлик миллионерлар борлиги аниқланди

Дубайда 500 нафарга яқин ўзбекистонлик миллионерлар борлиги аниқланди

Дубайда қиймати миллиард доллардан ортиқ кўчмас мулкка эга бўлган Марказий Осиёдан келган муҳожирлар борлиги аниқланган.
14:58 / 15.09.2024
Трампга яна бир бор суиқасд уюштирилди

Трампга яна бир бор суиқасд уюштирилди

Бу ҳақда конгрессмен Тейлор-Грин маълум қилди.
09:10 / 16.09.2024
Криштиану Роналдунинг соғлиғи ёмонлашди

Криштиану Роналдунинг соғлиғи ёмонлашди

Бу ҳақда “Ал-Наср” клуби матбуот хизмати хабар берди.
12:04 / 16.09.2024
Тўқаев ташқи разведка ва антитеррор хизмати раҳбарларини истеъфога чиқарди

Тўқаев ташқи разведка ва антитеррор хизмати раҳбарларини истеъфога чиқарди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси (КХБ) ташқи разведка хизмати ва Антитеррор раҳ…
10:31 / 16.09.2024
Бойсунда газ чиқиши тўхтатилди

Бойсунда газ чиқиши тўхтатилди

Бойсунда газ чиқиши тўхтатилди ва қудуқ герметикланди.
09:19 / 16.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!