$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
25° Кечаси 14°

Президент электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича таклифларни кўриб чиқди

21:51 / 13.09.2023

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 13 сентябрь куни электрон ҳукуматни ривожлантириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий хизматлар жадал рақамлаштирилмоқда. Яқинда қабул қилинган "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида бу борадаги истиқболлар белгиланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг электрон ҳукумат рейтингида ТОП-30 таликка кириш вазифаси қўйилди.

Маълумки, бу рейтинг (e-Government Development Index) мамлакатларда соҳа ривожини кўрсатувчи халқаро индекс ҳисобланади. Унинг аҳамиятли жиҳати, аҳоли ва давлат ўртасида электрон мулоқотни кенгайтириш, хизматларни қулайлаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. Сўнгги йилларда унда Ўзбекистоннинг ўрни изчил кўтарилиб, ўтган йили 69-поғонада қайд этилган.

Рейтингда юқори 30 та мамлакат қаторига кириш учун хорижлик экспертлар иштирокида, халқаро методология асосида 6 та йўналиш бўйича 53 та тадбирдан иборат “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Унда онлайн хизматлар бўйича 112 та кўрсаткични яхшилаш, 2024 йилда 700 та рақамли хизматни ишга тушириш ва барчасини my.gov.uz га жамлаш, аҳоли масканлари ва автомагистраль йўлларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш назарда тутилмоқда.

Бу жараёнларни илмий-ҳуқуқий таъминлаш, ҳамкорлар билан ишлаб, камчиликларни бартараф этиб бориш мақсадида "Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегияси бўйича комиссияси ҳузурида Лойиҳа офиси ташкил этилмоқда.

Давлат раҳбари ушбу таклифларни маъқуллаб, онлайн хизматларни ва юқори технологиялар соҳасида инсон капиталини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди. Рақамли технологиялар вазирига БМТ Департаментига (UNDESA) тақдимот қилиб, Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрнини яхшилашни асослаш топширилди.


Бу ҳам қизиқ

Умуртқа поғонасини қийшайтирувчи одатлар

Умуртқа поғонасини қийшайтирувчи одатлар

“Cosmopolitan” нашри кундалик турмушимиздаги қандай одатлар умуртқа зарарланишига олиб келишига тўхталди.
15:46 / 17.05.2024
Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, чиқиндиларни тўплаш, олиб кетиш бил…
18:01 / 18.05.2024
Ижтимоий тармоқларнинг саломатликка фойдасини оширишга доир маслаҳатлар

Ижтимоий тармоқларнинг саломатликка фойдасини оширишга доир маслаҳатлар

Яна 45 фоиз фойдаланувчи эса ижтимоий тармоқлар ҳам фойдали, ҳам зарарли деб жавоб берган.
15:53 / 17.05.2024
Сердар Бердимуҳамедов туркман халқига табрик йўллади

Сердар Бердимуҳамедов туркман халқига табрик йўллади

Бу ҳақда, “Туркманистон: Олтин аср” нашри хабар берди.
15:41 / 18.05.2024
Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келди

Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келди

Бу ҳақда Бош вазирнинг матбуот котиби хабар берди.
15:17 / 17.05.2024
Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубига ҳужум қилди

Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубига ҳужум қилди

Ҳужум қирғоқдаги автомобиль ва бинога урилган.
14:47 / 17.05.2024
18 май учун об-ҳаво маълумоти

18 май учун об-ҳаво маълумоти

Кечаси 16-18, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
17:35 / 17.05.2024
Тошкентдаги меҳмонхонада одамлар тинчлигини бузган исроиллик фуқаро 15 суткага қамалди

Тошкентдаги меҳмонхонада одамлар тинчлигини бузган исроиллик фуқаро 15 суткага қамалди

Аниқланишича, у меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйиб, фуқароларнинг тинчлигини бузган.
14:58 / 18.05.2024
“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

Жорий йилнинг 20 май кунидан қисқа муддатга “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига…
09:38 / 18.05.2024
АҚШда ўзбекистонлик эркак шаҳвоний ишлари учун 19 йилга қамалди

АҚШда ўзбекистонлик эркак шаҳвоний ишлари учун 19 йилга қамалди

Султон Нуриев умрбод назоратда бўлиши мумкин.
17:01 / 17.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!