$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
29° Кечаси 18°

Президент кузги дарахт экиш мавсумини бошлаб берди

09:14 / 15.10.2023

Давлат раҳбари “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсумини бошлаб берди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Оқтепа ва Боғзор маҳаллаларига ташрифи чоғида жамоатчилик билан бирга кўчат экди.

Президентимиз ташаббуси билан дарахт экиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш катта ҳаракатга айланмоқда. Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат ўтқазилиши мўлжалланган. Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчат бепул етказиб берилади. Шунингдек, 15 октябрдан барча туман ва маҳаллаларда кўчат ярмаркаси ташкил қилинади.

Маҳалла аҳолиси билан суҳбатда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни ҳақида сўз борди.

- "Бугун келишимиздан мақсад - ўтган йилги сабоқдан натижа нима бўлганини кўриш," - деди давлат раҳбари. - "Бунинг учун керакли қарорлар қабул қилдик, катта маблағлар ажратдик. Хориждан технологиялар, мутахассислар олиб келдик. Соҳа ходимлари қўшимча ўқитилди, уларнинг ойликлари оширилди. Ҳозир раҳбарларга ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўп қаватли уй, мактаб, шифохоналарга кириб, иссиқликни кафолатлаш бўйича яна топшириқлар бердим. Энг муҳими, бу борада халқ назоратини йўлга қўямиз. Шу билан бирга, энергия тежамкорлик маданиятини ошириш керак. Сизга ўхшаган кўпни кўрган инсонлар, зиёлилар бунда намуна, давлатга кўмакчи бўлиши зарур," – деган президент.

Жамоатчилик вакиллари куз-қишга тайёргарликни, юртимиздаги ўзгаришларни эътироф этиб, ўз уйлари ва барча муассасаларда асрашда жонкуяр бўлишларини таъкидлашди.

 


Бу ҳам қизиқ

Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубига ҳужум қилди

Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубига ҳужум қилди

Ҳужум қирғоқдаги автомобиль ва бинога урилган.
14:47 / 17.05.2024
Илон Маск мия имплантацияси тадқиқоти учун иккинчи номзодга эълон берди

Илон Маск мия имплантацияси тадқиқоти учун иккинчи номзодга эълон берди

Биринчи номзод бахтсиз ҳодиса туфайли фалаж бўлиб қолган Нолан эди.
17:04 / 17.05.2024
Toshiba 4 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда

Toshiba 4 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда

Япония электроника ишлаб чиқарувчисининг қарори молиявий йўқотишлар билан боғлиқ.
13:17 / 17.05.2024
БМТ: Исроил ҳужумлари туфайли 630 мингдан ортиқ одам Рафаҳни тарк этишга мажбур бўлди

БМТ: Исроил ҳужумлари туфайли 630 мингдан ортиқ одам Рафаҳни тарк этишга мажбур бўлди

Ҳозирда Рафаҳдан кўп сонли одамлар келиши туфайли минтақадаги вазият оғир.
17:38 / 17.05.2024
Ўзбекистондаги айрим фуқароларга Қозоғистонга бормаслик тавсия қилинди

Ўзбекистондаги айрим фуқароларга Қозоғистонга бормаслик тавсия қилинди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
14:36 / 17.05.2024
Мирзиёев Тўқаевни таваллуд куни билан табриклади

Мирзиёев Тўқаевни таваллуд куни билан табриклади

17 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев би…
10:35 / 17.05.2024
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Остонада учрашади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Остонада учрашади

“Марказий Осиё-2040” минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилгани маълум қилинди.
13:13 / 17.05.2024
Сурункали ҳолсизликка нималар сабаб бўлиши мумкин?

Сурункали ҳолсизликка нималар сабаб бўлиши мумкин?

Кун бошланишидаёқ чарчоқни ҳис қилиш сабаби нимадалиги ва бундай ҳолатда нима қилиниши кераклигига тўхталамиз.
14:58 / 17.05.2024
Июнь ойидан бошлаб поездлардаги баъзи йўналишларда қўшимча қатнов йўлга қўйилади

Июнь ойидан бошлаб поездлардаги баъзи йўналишларда қўшимча қатнов йўлга қўйилади

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ июнь ойидан қуйидаги поездларнинг қўшимча қатновини йўлга қўяди.
17:09 / 17.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!