$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

Президент тадбиркорлар билан учрашди

14:42 / 17.11.2023

Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни Термиз шаҳрида барпо этилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини бориб кўрди.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 апрелдаги қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилмоқда. Бу уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва юритишлари учун замин бўлмоқда.

Термиз шаҳрининг Тинчлик маҳалласи ҳудудида ҳам шундай шароит ташкил этилди. 2 гектар майдондаги биноларда жами 42 та лойиҳа жойлаштирилди. Улар қурилиш материаллари, кимё ва нефт-кимё, мебелсозлик, озиқ-овқат, тўқимачилик саноатига тааллуқли. Биноларни харид қилиш, ускуналар олиб келиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан имтиёзли кредитлар тижорат банклари орқали ажратилади. Барча корхоналар ишга тушгач, 500 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Давлатимиз раҳбари бу ерда жойлаштирилган корхоналар маҳсулотларини кўздан кечирди. Улардан бири анор шарбатини қадоқлаб, қўшни давлатларга экспорт қилмоқда. Яна бири кийим ва гилам тўқишни йўлга қўйиб, хотин-қизларни иш билан таъминлаган.

Президент бундай саноат зоналарини вилоятнинг ҳар бир туманида барпо этиш, маҳаллаларда ҳунармандчилик, касаначиликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Икки йиллик тажрибадан келиб чиқиб, Сурхондарёда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилиш, бунга 50 миллион доллар маблағ ажратиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

- Бугунги тадбиркор ёшлар - Янги Ўзбекистон маҳсули. Уларнинг билими ҳам, интилиши ҳам янгича. Шунинг учун саноат зоналарини ёшларнинг ўзига бериш керак. Бу туманлар учун тайёр “лойиҳалар фабрикаси” бўлади. Мутасаддилар фақат корхоналарни инновацияга ўтказишга, бозорга чиқишга кўмаклашиши керак. Бунда асосийси - таннарх, сифат, рақобат, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, бу вилоят ёшларининг спортга қобилияти зўрлиги, лекин улар шуғулланаётган спорт турлари чекланиб қолгани қайд этилди. Шу боис Сурхондарё ёшларини спортга жалб қилиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди. Бу мақсадларга 30 миллиард сўм йўналтирилиши кўзда тутилмоқда. “Учқизил” сув омборида байдарка ва каноеда эшкак эшиш базаси ташкил қилинади.

Шу ерда маҳаллий саноат маҳсулотлари намойиш этилди, инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Сурхондарё вилоятида умумий қиймати 4 миллиард 600 миллион долларлик 82 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бунинг 4 миллиард доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициядир. Энергетика, кимё, тоғ-кон, қурилиш материаллари, тўқимачилик ва бошқа саноат тармоқларидаги бу лойиҳаларда қўшимча қийматли маҳсулотлар, ўн минглаб иш ўрни яратилади.


Бу ҳам қизиқ

Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Яна бир ОАВ ходими ва унинг ўғли Исроил ҳужумлари қурбони бўлди.
17:37 / 30.04.2024
Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Бу бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.
16:32 / 30.04.2024
Индонезияда Руанг вулқони отилди

Индонезияда Руанг вулқони отилди

Қайд этилишича, у тутун ва кул устунини 19 километр баландликка улоқтирган.
14:02 / 30.04.2024
Россия Тожикистоннинг 650 га яқин фуқаросини депортация қилди

Россия Тожикистоннинг 650 га яқин фуқаросини депортация қилди

26-30 апрель кунлари Внуково аеропортига учган 3101 тожикистонлик фуқаролардан 643 нафари Россия ҳукумати томонидан тегишли …
08:28 / 02.05.2024
Пластик идишларни утилизация қилмайдиган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Пластик идишларни утилизация қилмайдиган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Ҳисобот муаллифларига кўра, жорий йилда дунёда 220 миллион тонна янги чиқиндилар ҳосил бўлади.
12:28 / 30.04.2024
Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Юқори ўринни НКМК ва ОКМК эгаллаган.
17:12 / 01.05.2024
Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

“CCTV” xabariga ko‘ra, kamida 19 kishi halok bo‘lgan.
15:08 / 01.05.2024
Бугун, 2 май куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Бугун, 2 май куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 2-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
08:14 / 02.05.2024
Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 1-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
02:14 / 01.05.2024
Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

"Толибон" ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг хабар беришича, бир гуруҳ қуролли шахс масжиддаги намозхонларга ҳужум қилг…
11:23 / 30.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!