$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
20° Кечаси 14°

Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси O.Malginov Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилди

20:46 / 21.12.2023

2023 йил 21 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Малгинов таклиф этилди. Учрашув давомида Россия вакилига “Россия сегодня” матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда “Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи мамлакатимизда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.

Россия Федерацияси каби дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари, афсуски, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди.

Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, халқларимиз ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўз навбатида, О.Малгинов тўлиқ масъулият билан З.Прилепиннинг баёнотлари Россия Федерацияси раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги вакили сифатида Элчи "Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмаган"лигини билдирди.

О.Малгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини қайд этди.


Бу ҳам қизиқ

Чорсудаги “тилла бозорга” ўғри тушди ва 49 миллион сўмлик тиллани ўмарди

Чорсудаги “тилла бозорга” ўғри тушди ва 49 миллион сўмлик тиллани ўмарди

Дастлабки суриштирувлар натижасида ушбу аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 49 ёшли Х.Г., ёнидаги ўсмир эса унинг 12 ёшли ўғли И.А. эка…
16:19 / 03.05.2024
Байден норозиликлар унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

Байден норозиликлар унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

Шу билан бирга, норозилик намойишлари унинг яқин Шарқ минтақасига нисбатан сиёсатини ўзгартиришга олиб келдими, деган саволг…
09:28 / 03.05.2024
Johnson & Johnson чақалоқлар упаси туфайли 6,5 млрд доллар товон тўлайди

Johnson & Johnson чақалоқлар упаси туфайли 6,5 млрд доллар товон тўлайди

Johnson & Johnson 25 йил давомида 6,5 миллиард доллар тўлашни режалаштирмоқда
12:41 / 03.05.2024
Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Леммни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Леммни қабул қилди

Учрашувда “Air Products”, “CNH Industrial” ва “Silverleaf” компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
16:12 / 03.05.2024
Астронавт қуёш тасвирини кўрсатди

Астронавт қуёш тасвирини кўрсатди

Видео муаллифи Олег Артемев бўлиб чиқди.
15:49 / 03.05.2024
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Учрашувда Қамбарота ГЭС-1 ва “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳаларининг амалий жиҳатларига алоҳида…
15:54 / 02.05.2024
Дунёдаги биринчи робот стюардесса намойиш этилади

Дунёдаги биринчи робот стюардесса намойиш этилади

Travel Market” кўргазмасида намойиш этилади.
12:26 / 04.05.2024
Аёл рекорд даражадаги балиқни овлади

Аёл рекорд даражадаги балиқни овлади

Эслатиб ўтамиз, аввалги рекорд балиқ 30,8 килограммни ташкил қилган.
09:54 / 03.05.2024
Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Жибути Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 149-давлат бўлди.
15:28 / 03.05.2024
Президент Мирзиёев Хитойнинг етакчи компания раҳбарларини қабул қилди

Президент Мирзиёев Хитойнинг етакчи компания раҳбарларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форуми доирасида Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказд…
17:23 / 03.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!