$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
25° Кечаси 14°

Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг минтақавий маркази очилади

16:02 / 15.11.2022

Бугун, 15 ноябрь куни Тошкентда ўтаётган Кичик ёшдаги болаларга тарбия ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференсияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон билан БМТ тизимидаги ушбу нуфузли институт ўртасидаги конструктив ва самарали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Сермаҳсул шерикликнинг бугунги даражаси мамнуният билан қайд этилди. Мамлакат дастури ва қабул қилинган “йўл харитаси”га мувофиқ қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз илк бор Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш халқаро қўмитасининг аъзоси этиб сайланди. Бахшичилик санъати ва лазги рақси номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди.

Ўзбекистонда тарихий мерос объектларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси фаолияти ва Минтақавий гуманитар ҳамкорлик бўйича “Хива жараёни” йўлга қўйилди.

ЮНЕСКО, шунингдек, мамлакатимизнинг қишлоқ жойларида профессионал таълим тизимини ривожлантиришга техник кўмак кўрсатмоқда.

Учрашувда Одри Азуле Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш, болаларга тарбия ва таълим бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади ҳамда улар, халқаро миқёсда солиштирилганда, энг самарали бўлаётганини таъкидлади.

Бош директор мактабгача таълимни ривожлантириш масалаларига бағишланган Тошкент халқаро конференсияси муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Янги Мамлакат дастурини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг минтақавий марказини очишга, шунингдек, самарали ҳамкорлик доирасида қўшма ташаббус ва илғор лойиҳаларни илгари суриш бўйича янгиланган “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.


Бу ҳам қизиқ

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, чиқиндиларни тўплаш, олиб кетиш бил…
18:01 / 18.05.2024
БМТ: Исроил ҳужумлари туфайли 630 мингдан ортиқ одам Рафаҳни тарк этишга мажбур бўлди

БМТ: Исроил ҳужумлари туфайли 630 мингдан ортиқ одам Рафаҳни тарк этишга мажбур бўлди

Ҳозирда Рафаҳдан кўп сонли одамлар келиши туфайли минтақадаги вазият оғир.
17:38 / 17.05.2024
Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
13:14 / 18.05.2024
Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп, унинг рақиби Жо Байден билан мунозарадан олдин допинг синовларини талаб қилишини айтд…
11:11 / 18.05.2024
Мирзиёев Малайзия Бош вазири билан музокара ўтказди

Мирзиёев Малайзия Бош вазири билан музокара ўтказди

Учрашувдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим Кўксарой қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экди.
09:23 / 18.05.2024
Июнь ойидан бошлаб поездлардаги баъзи йўналишларда қўшимча қатнов йўлга қўйилади

Июнь ойидан бошлаб поездлардаги баъзи йўналишларда қўшимча қатнов йўлга қўйилади

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ июнь ойидан қуйидаги поездларнинг қўшимча қатновини йўлга қўяди.
17:09 / 17.05.2024
Германияда кучли ёғингарчилик сув тошқинларга олиб келди

Германияда кучли ёғингарчилик сув тошқинларга олиб келди

Айниқса, Саар ўлкасининг маъмурий маркази ва худди шу номдаги Саарбрюккен шаҳри зарар кўрди.
17:23 / 18.05.2024
Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Дронларнинг зарбалари маҳаллий ёқилғи нархини оширди, аммо электр энергияси ишлаб чиқаришга минимал таъсир кўрсатди.
16:59 / 18.05.2024
“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

Жорий йилнинг 20 май кунидан қисқа муддатга “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига…
09:38 / 18.05.2024
Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Қирғизистон пойтахтидаги бир қатор туманларда чет элликлар, асосан осиёликлар оммавий яшайдиган жойларда маҳаллий аҳоли ишти…
11:08 / 18.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!