2022 йил охиригача Ўзбекистонда умумий қуввати 1474 МВт бўлган 6 та иссиқлик электр станцияси (ИЭС) ва битта қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС) ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Натижада Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 000 МВт дан ошади.
Қайд этилишича, янги ишлаб чиқариш қувватлари Тошкент, Бухоро, Сирдарё, Хоразм ва Самарқанд (ҚФЭС) вилоятларида жорий этилади.
Аввалроқ, 2022 йилда Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 173 МВт бўлган еттита гидроэлектростанция (ГЭС) қурилиши ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!