$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
27° Кечаси 14°

Абдулла Арипов Чехия президенти билан учрашди

08:45 / 12.10.2023

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат Президенти Петр Павел билан ҳам учрашув ўтказилди. Қабулда дастлаб, Чехия Президенти Петр Павел Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда олиб бораётган ислоҳотлари ва очиқ ташқи сиёсатларини олқишлади ҳамда Давлатимиз раҳбарига самимий саломини етказиб қўйишни сўради.

Ўз навбатида, Бош вазир Абдулла Арипов Чехия Президентига Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳам саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда мамлакатимизнинг бугунги кунда эришаётган натижаларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар асосий омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Қайд этилганидек, бугун Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташқи сиёсат олиб бормоқда. Пировардида, хорижий давлатлар, айниқса, Европа Иттифоқи билан тенг ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожланмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон-Чехия ўртасида барча йўналишларда ҳамкорлик кенгаяётгани, вазирлар даражасидаги алоқалар ҳам фаоллашиб бораётгани бунга мисол.

Учрашувда савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, туризм, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар, туризм, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Умуман олганда, Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг “Шкода”, “Омнипол”, “Кристал Богемия”, “Примако” ва бошқа  етакчи фирма ва компаниялари вакиллари билан тегишли йўналишлар бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилди. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш мақсадида бир қатор корхоналарга ташриф буюрилди.

Чехияга ташриф якунлари бўйича умумий қиймати 800 миллион евродан зиёд инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.


Бу ҳам қизиқ

Оёғизнгиз мунтазам оғриётган бўлса, касалликнинг белгиси бўлиши мумкин

Оёғизнгиз мунтазам оғриётган бўлса, касалликнинг белгиси бўлиши мумкин

Қуйида улар ҳақида батафсил маълумот берамиз.
14:34 / 02.05.2024
Тошкентдаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди

Тошкентдаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди

Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
15:02 / 02.05.2024
Россия Тожикистоннинг 650 га яқин фуқаросини депортация қилди

Россия Тожикистоннинг 650 га яқин фуқаросини депортация қилди

26-30 апрель кунлари Внуково аеропортига учган 3101 тожикистонлик фуқаролардан 643 нафари Россия ҳукумати томонидан тегишли …
08:28 / 02.05.2024
3 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

3 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ке…
22:49 / 02.05.2024
Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди

Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди

Айни дақиқаларда ялпи сессияда Президентимиз нутқ сўзламоқда.
10:42 / 02.05.2024
“Тhe Beatles” мусиқий гуруҳи ҳақидаги фильмнинг трейлери чиқди

“Тhe Beatles” мусиқий гуруҳи ҳақидаги фильмнинг трейлери чиқди

Фильмнинг премьераси 8 май куни бўлиб ўтади.
11:10 / 01.05.2024
Бугун, 2 май куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Бугун, 2 май куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 2-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
08:14 / 02.05.2024
Coca Cola энг кўп чиқинди чиқарувчи бренд ҳисобланади

Coca Cola энг кўп чиқинди чиқарувчи бренд ҳисобланади

Ушбу компаниялар аниқланган чиқиндиларнинг деярли 25 фоизини ташкил қилади.
14:48 / 02.05.2024
Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

“CCTV” xabariga ko‘ra, kamida 19 kishi halok bo‘lgan.
15:08 / 01.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!