Кеча, 13 февраль куни Германияда ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли “Freestyle Chess G.O.A.T Challenge” турнирининг ярим финал ўйинлари старт олди. Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов финалолди ўйинда 16-жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб борди.
Қора доналарда ҳаракатланган Абдусатторов якунда рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи ярим финалда америкалик Левон Аронян ҳамюрти Фабиано Каруанадан устун келди.
Бугун, 14 февраль куни ярим финалнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади. Абдусатторов-Карлсен ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!