$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
25° Кечаси 14°

Амир Темур мақбараси ярим асрдан сўнг қайта таъмирланмоқда

10:58 / 04.09.2022

2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити ўтказилиши сабабли Амир Темур (Гўри Амир) мақбарасида таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш белгиланган. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

Тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ёдгорликда реставрация ишларини бажариш мақсадида илмий асосланган хулосалар ёрдамида лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган ҳамда агентлик ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашида маъқулланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартдаги “2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 110-сон қарорига асосан Самарқанд шаҳрида жойлашган Амир Темур мажмуасида гумбаз ва девор олд қисми, галереянинг пол қисмлари ва пештоқ муқарнасларини қайта таъмирлаш учун 3 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Эслатиб ўтамиз Амир Темур мақбарасини реставрация қилиш ишлари бундан ярим асрдан зиёд вақт олдин яъни 1941 йилда амалга оширилган, 1996 йилда эса қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган.

6 асрлик тарихга эга Буюк саркарда сағасанида олиб борилаётган реставрация жараёнлари Маданий мерос агентлиги назорати остида ва малакали уста-реставратор, хаттот, олим, инженерлар ва бошқа соҳа мутахассисларини жалб этилган.

“2021 йилда Эрон ва Туркия давлатларидан келган малакали мутахассислар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги моддий маданий мерос объектларини ўрганишган. Экспертлар томонидан тарихий обидаларнинг ҳолати, уларда асрашга доир ишларни амалга ошириш юзасидан хулосалар берилган. Ҳозирда амалга оширилаётган ишлар ҳам айнан хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, жаҳоннинг етук мутахассисларининг илмий асосланган хулосалари асосида маҳаллий уста-реставраторлар томонидан амалга оширилмоқда”, – дейилади хабарда.

Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда хорижий экспертларнинг хулосаларини инобатга олган ҳолда маҳаллий уста реставраторлар томонидан таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.

Обида тарихи

Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этиладиган Амир Темур мақбараси Самарқанднинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, ХIV аср охирида Темурий шаҳзода Муҳаммад Султон томонидан қурилган мадраса ёнида тикланган. Мақбара қурилиши Амир Темур ҳукмронлиги даврида бошланиб, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган.

Темурий ҳукмдор Мирзо Улуғбек буюк бобосига юксак эҳтироми ифодаси ўлароқ мақбарани Темурийлар авлоди дафн қилинадиган мақбарага айлантиради. Мақбара битгач Амир Темурнинг маънавий устози Мир Саййид Бараканинг жасади шу мақбарага кўчирилади. Бинонинг ички безаклари янгиланади, мақбара саҳнига дахмалар қўйилиб, атрофига мармар тошдан нафис панжара ишланади. 1424 йилда унинг шарқ томонига мақбарага олиб кирувчи кўп гумбазли галерея қурилган.

Мақбарада Амир Темурнинг ўғиллари – Мироншоҳ ва Шоҳруҳ султонлар дафн қилинган. Мақбаранинг ғарб ва жануб томонига ёндош қилиб қурила бошланган, лекин чала қолган улкан иморатлар Мирзо Улуғбек ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келади. 1449 йилда вафот этган Мирзо Улуғбек ҳам ушбу мақбарага дафн қилинган.


Бу ҳам қизиқ

Бугун, 17 май куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

Бугун, 17 май куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” 17 май, жума куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
07:22 / 17.05.2024
КХДР Япония денгизига ракета учирди

КХДР Япония денгизига ракета учирди

“КХДР Япония денгизига қарши баллистик ракетани учирди”, – деган Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўшма қўмитаси.
12:12 / 17.05.2024
Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Қирғизистон пойтахтидаги бир қатор туманларда чет элликлар, асосан осиёликлар оммавий яшайдиган жойларда маҳаллий аҳоли ишти…
11:08 / 18.05.2024
Телеграм мессенжерида яна вирус тарқалмоқда

Телеграм мессенжерида яна вирус тарқалмоқда

Бу ҳақда огоҳлантириш билан чиқди.
13:18 / 17.05.2024
Ҳудудларда “IТ-шаҳарча”лар ташкил этилади

Ҳудудларда “IТ-шаҳарча”лар ташкил этилади

Бу бўйича Президент Қарори қабул қилинди.
09:52 / 17.05.2024
Toshiba 4 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда

Toshiba 4 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда

Япония электроника ишлаб чиқарувчисининг қарори молиявий йўқотишлар билан боғлиқ.
13:17 / 17.05.2024
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Остонада учрашади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Остонада учрашади

“Марказий Осиё-2040” минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилгани маълум қилинди.
13:13 / 17.05.2024
Ўзбекистондаги айрим фуқароларга Қозоғистонга бормаслик тавсия қилинди

Ўзбекистондаги айрим фуқароларга Қозоғистонга бормаслик тавсия қилинди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
14:36 / 17.05.2024
Малайзия Бош вазири Самарқандга жўнаб кетди

Малайзия Бош вазири Самарқандга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф била…
10:49 / 18.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!