$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

Беларус Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

16:33 / 07.02.2024

Беларус президенти Александр Лукашенко 7 февраль куни расмий ташриф билан мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, уларда Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ўзаро товар айирбошлашни ошириш, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика, коммуникациялар ва бошқа тармоқларда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.

Профессионал таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларида шерикликни ривожлантириш дастурлари ҳам муҳокама қилинади. Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

Маълумот учун, шу кунларда, ташриф арафасида Тошкент шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари ва тадбиркорлари иштирокида қатор ишбилармонлик тадбирлари – Ҳудудлараро форум ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Россия Тожикистоннинг 650 га яқин фуқаросини депортация қилди

Россия Тожикистоннинг 650 га яқин фуқаросини депортация қилди

26-30 апрель кунлари Внуково аеропортига учган 3101 тожикистонлик фуқаролардан 643 нафари Россия ҳукумати томонидан тегишли …
08:28 / 02.05.2024
Бугун, 2 май куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Бугун, 2 май куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 2-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
08:14 / 02.05.2024
“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Қўшимча рейслар 2024 йилнинг 3, 4, 5 май кунлари амал қилади.
18:01 / 01.05.2024
Венесуэлада талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Венесуэлада талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Юзлаб талабалар шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири бўйлаб юриш қилган.
14:34 / 01.05.2024
Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
10:26 / 01.05.2024
Тоғли ҳудудларда 8 майгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тоғли ҳудудларда 8 майгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
11:41 / 01.05.2024
Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

“CCTV” xabariga ko‘ra, kamida 19 kishi halok bo‘lgan.
15:08 / 01.05.2024
Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

"Толибон" ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг хабар беришича, бир гуруҳ қуролли шахс масжиддаги намозхонларга ҳужум қилг…
11:23 / 30.04.2024
Индонезияда Руанг вулқони отилди

Индонезияда Руанг вулқони отилди

Қайд этилишича, у тутун ва кул устунини 19 километр баландликка улоқтирган.
14:02 / 30.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!