Венесуэла пойтахти Каракасдаги университет талабалари Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузига қарши намойиш ўтказди. Бу ҳақда “Анадулу” хабар берди.
Қайд этилишича, юзлаб талабалар шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири бўйлаб юриш қилган. Митингда Фаластиннинг Венесуэладаги элчиси Фади Алзабен сўзга чиққан. Дипломатнинг айтишича, Исроил Ғазода АҚШ кўмагида қирғинлар уюштирмоқда.
Венесуэла Университет талабалари федерацияси раҳбари Дейв Оливерос Исроилни фаластинликларга қарши геноцид содир этишда айблаган.
“Венесуэлаликлар ҳеч қачон жим турмайди. Улар (Исроил ҳарбийлари) болаларни ўлдирмоқда, бу ҳақда барча платформаларда гапиришимиз керак. Биз бу ерга Фаластин халқининг озодлиги учун йиғилдик”, деди у.
Венесуэлада мамлакат фуқароларининг фаол иштирокида Фаластин билан бирдамлик намойишлари тез-тез ўтказилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!