Маълумотларга кўра, блогер Отабек Сатторийга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо енгилроғига алмаштирилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти суди матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган Отабек Сатторийнинг судга киритган илтимосномаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.
Суднинг ажрими билан Отабек Сатторийнинг 2024 йил 5 февралгача ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми “в” бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!