Жорий йилнинг 13-15 март кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади.
Ташриф давомида Фолькер Тюркнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов билан учрашуви режалаштирилган.
Шунингдек, олий комиссар Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ишлар ва Адлия вазирлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан учрашув ўтказади.
Ташрифнинг иккинчи кунида Фолькер Тюрк Қорақалпоғистон Республикасига сафар қилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбоев билан учрашади, Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида бўлади ҳамда қатор тадбирларда иштирок этади.
“Олий комиссар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашиб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашиш ҳам ташриф режасида бор”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!