Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 7 март куни Хитой компаниялари раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Махсус транспорт воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Cheng Li special Automobile” компанияси вице-президенти Пу Веи билан учрашув давомида вилоят ҳудудида бу турдаги транспорт воситаларини йиғишни йўлга қўйиш ҳамда келгусида эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи муҳокама қилинган.
Фарғона шаҳрида 5 юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази мажмуасини барпо этишни режалаштираётган “Baishan Zhongtian Development” компанияси раиси Вей Хеншан бошчилигидаги инвесторлар гуруҳи билан мулоқотда ушбу мажмуанинг умумий концепцияси юзасидан фикр алмашилган.
35 миллион доллар инвестиция киритиш ҳисобига Фарғонада металларни қайта ишлаш корхонасини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни кўзлаётган “Aipuri Steel Plate” корпорацияси бош директори Хан Хуфенг билан учрашувда вилоят иқтисодиёти учун муҳим бўлган ушбу лойиҳани тезлаштириш масалалари кўриб чиқилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!