$
12729.48 UZS
-20.27
139.72 UZS
-0.53
14156.45 UZS
14.43
28° Кечаси 16°

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори қамоққа олинди

09:45 / 10.02.2023

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКда жуда кўп миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар ҳамда бюджет маблағларининг сарф қилинишида белгиланган талабларнинг қўпол равишда бузилганлик ҳолатлари аниқланган.

Келтирилишича, бу бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ДХХ тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, «ДОК-1 МАКС» ва «АМБРОНОЛ» сиропининг ножўя таъсири сабабли «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида бир қатор мансабдор шахслар қамоққа олинган.

Хусусан, тўпланган далиллар асосида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК директори К.С. ҳамда содир этилган жиноятларга алоқадор бўлган унинг бир нечта жиноий шериклари иш бўйича гумон қилиниб ушланиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Маълум қилинишича, дастлабки тергов давомида сифатсиз дори воситаларини Ўзбекистонга импорт қилиб, истеъмолга чиқарилишига рухсат берган масъуллар доирасини аниқлаб, ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришга қаратилган комплекс тергов-тезкор ҳаракатлари ва тегишли экспертизалар ўтказилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Ғазода қурбонлар сони 41 226 кишига етди

Ғазода қурбонлар сони 41 226 кишига етди

2023 йил 7 октябрдан бошлаб Исроил геноцидида айбланаётган қўшиннинг Ғазо секторига ҳужумлари қурбонлари сони 41 226 кишига …
18:05 / 16.09.2024
Тель-Авивда ўн минглаб исроилликлар намойишга чиқди

Тель-Авивда ўн минглаб исроилликлар намойишга чиқди

Улар Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш учун зудлик билан битим тузишни талаб қилган.
09:37 / 15.09.2024
Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон қизлар жамоаси мусобақадаги илк мағлубиятини қабул қилди

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон қизлар жамоаси мусобақадаги илк мағлубиятини қабул қилди

45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 5-тур ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди.
09:50 / 16.09.2024
Хусусий ОТМлардаги айрим талабаларга контракт пуллари тўлаб берилади

Хусусий ОТМлардаги айрим талабаларга контракт пуллари тўлаб берилади

Ёшлар дафтарига киритилган хусусий олийгоҳ талабаларининг 17 миллион сўмгача бўлган тўлов-контракт пуллари тўлаб берилади.
16:56 / 16.09.2024
Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шолс биргаликда дарахт экди

Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шолс биргаликда дарахт экди

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
13:59 / 16.09.2024
Россияга кетган ўзбекистонлик бахтсиз ҳодисага учради

Россияга кетган ўзбекистонлик бахтсиз ҳодисага учради

Россия вилояти Санкт-Петербург шаҳрига ишлаш учун кетган ўзбекистонлик эркак бахтсиз ҳодисага учраган.
09:25 / 15.09.2024
Тўқаев ташқи разведка ва антитеррор хизмати раҳбарларини истеъфога чиқарди

Тўқаев ташқи разведка ва антитеррор хизмати раҳбарларини истеъфога чиқарди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси (КХБ) ташқи разведка хизмати ва Антитеррор раҳ…
10:31 / 16.09.2024
Қовоқ шишиши безовта қилса ...

Қовоқ шишиши безовта қилса ...

Баъзида эрталаб уйғонганингизда ёки йиғлаганингизда қовоқларингиз шишиб кетади.
10:24 / 15.09.2024
ЖЧ-2024. Ўзбекистон Нидерландия билан дуранг ўйнади

ЖЧ-2024. Ўзбекистон Нидерландия билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги 1-турда Нидерландия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.
22:27 / 14.09.2024
Туркиядаги заводда кучли портлаш юз берди

Туркиядаги заводда кучли портлаш юз берди

Фабрикада ишлаган 27 нафар ишчи жароҳатланиб, улардан 6 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
10:07 / 16.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!