$
12675.00 UZS
4.95
138.36 UZS
0.36
13616.75 UZS
56
26° Кечаси 15°

Ҳиндистондаги меҳмонхоналардан бирида ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

11:10 / 15.03.2024

Ҳиндистоннинг Карнатака штати Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилган. Бу ҳақда “Dunyo” АА хабар берди.

Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси Бенгалуру шаҳри полиция идораси вакиллари билан тезкор тарзда алоқа ўрнатди ва мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йил 13 март куни мазкур шаҳарнинг “Jagadish Hotel” меҳмонхонасида Ўзбекистон фуқароси, 1997 йил Қашқадарё вилоятида туғилган З.Ж. исмли аёл ўз хонасида ўлик ҳолатида топилган.

Ҳозир мутасадди ташкилотлар томонидан мазкур ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда. Дипломатик миссиянинг консуллик бўлими ушбу жараённи ўз назоратига олган.

Элчихона томонидан зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси ушбу воқеа юзасидан маълумотларга эга бўлганлардан дипмиссия консуллик бўлимига қуйидаги алоқа воситалари орқали мурожаат қилишини сўрайди:

Телефон: +91 11 2467 0774/75
Эл. почта: in.uzembassy@mfa.uz ва info.uzbekembassy@gmail.com
Телеграм-бот: @consuluzbindia_bot.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди

Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди

2017 йили давлатимиз томонидан Чори бахши Умировга “Ўзбекистон Халқ бахшиси” унвони берилган.
10:16 / 05.05.2024
Қандли диабетга чалинган болаларга спорт мумкинми?

Қандли диабетга чалинган болаларга спорт мумкинми?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.
12:41 / 05.05.2024
Ўзбекистон-Тожикистон чегараларини демаркация қилиш бўйича баённома имзоланди

Ўзбекистон-Тожикистон чегараларини демаркация қилиш бўйича баённома имзоланди

Навбатдаги учрашув Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
14:23 / 05.05.2024
Бахт ва саодат топишнинг бир йўли

Бахт ва саодат топишнинг бир йўли

Қиссадан ҳисса чиқаринг.
15:32 / 05.05.2024
Актёр Дуейн Жонсон масъулиятсизликда айбланмоқда. У туфайли “Қизил” фильми 50 миллион доллар зарар кўрган

Актёр Дуейн Жонсон масъулиятсизликда айбланмоқда. У туфайли “Қизил” фильми 50 миллион доллар зарар кўрган

Дуейн съёмка жараёнларига доимий кечикиб келиши оқибатида “Қизил” фильми лойиҳаси катта йўқотишларга дучор бўлмоқда.
16:50 / 05.05.2024
Белгороддаги портлаш натижасида беш киши жабрланди

Белгороддаги портлаш натижасида беш киши жабрланди

Қайд этилишича, у портлаш сабабини айтмаган.
22:38 / 04.05.2024
Энди тиш ўстирадиган препарат орқали уларни ўстириш мумкин

Энди тиш ўстирадиган препарат орқали уларни ўстириш мумкин

У келгусида кариес туфайли тишларидан айрилган беморларга ёрдам беради.
15:43 / 05.05.2024
Жазоир Ғазодаги оммавий қабрлар юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини талаб қилмоқда

Жазоир Ғазодаги оммавий қабрлар юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини талаб қилмоқда

Жасадлар Исроил ҳарбийлари томонидан касалхона ҳудудига кўмилган.
17:43 / 04.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!