$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
23° Кечаси 14°

Картадан кредит тўловларини эгасининг розилигисиз ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда

18:44 / 25.12.2023

Марказий банк тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларидан "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз тўловлари учун маблағларни аксептсиз ечиб олиш" амалиётига чек қўйишни қатъий талаб қилмоқда. Бу бўйича Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари томонидан имзоланган тегишли хат жорий йил 21 декабрь куни тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларига юборилган.

Хатда тижорат банклари томонидан фуқароларнинг банк карталаридан маблағларни масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кредит тўловлари учун автоматик тарзда ҳисобдан чиқариш (автотўлов) жараёнларида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилаётгани, бу борада бир неча бор мурожаатлар келиб тушаётгани қайд этилган.

Бундан ташқари, айрим банклар кредит таъминоти сифатида суғурта полиси олаётгани боис, ушбу кредитлар белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда, суғурта ташкилоти тижорат банкига кредит қарздорлигини тўлиқ қоплаб бераётганлиги, натижада банкнинг мажбурият (кредит) бўйича қарз олувчига бўлган ҳуқуқлари суғурта ташкилотига ўтганлиги учун, суғурта ташкилоти қарз олувчининг банк карталаридан маблағларни аксептсиз тарзда ечиб олаётган ҳолатлар танқид қилинган.

Хатда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 783-моддасига кўра, мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан, шунингдек ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.


Бу ҳам қизиқ

Дунёдаги биринчи робот стюардесса намойиш этилади

Дунёдаги биринчи робот стюардесса намойиш этилади

Travel Market” кўргазмасида намойиш этилади.
12:26 / 04.05.2024
Гватемаладаги Фуэго вулқонини чақмоқ урди

Гватемаладаги Фуэго вулқонини чақмоқ урди

Сайёҳлар вулқонининг кратерига урилган чақмоқни суратга олишга муваффақ бўлган.
17:38 / 04.05.2024
18 каратли олтиндан ясалган электр велосипеднинг нархи қанча?

18 каратли олтиндан ясалган электр велосипеднинг нархи қанча?

Бу велосипеднинг харидорлари борми?
12:28 / 04.05.2024
Чорсудаги “тилла бозорга” ўғри тушди ва 49 миллион сўмлик тиллани ўмарди

Чорсудаги “тилла бозорга” ўғри тушди ва 49 миллион сўмлик тиллани ўмарди

Дастлабки суриштирувлар натижасида ушбу аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 49 ёшли Х.Г., ёнидаги ўсмир эса унинг 12 ёшли ўғли И.А. эка…
16:19 / 03.05.2024
Қўшма штатларда ювошлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди

Қўшма штатларда ювошлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди

Жои Ҳенни ТикТок тармоғида мухлислардан унинг дўстини қайтариб беришларини йиғлаб сўраган видеони жойлаштирди.
14:20 / 04.05.2024
Тўқаев 8-9 май кунлари Россияга ташриф буюради ва ғалаба парадида иштирок этади

Тўқаев 8-9 май кунлари Россияга ташриф буюради ва ғалаба парадида иштирок этади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 8-9 май кунлари Россияга ишчи ташриф буюради ва Буюк Ватан урушидаги Ғалабанинг 78…
14:19 / 04.05.2024
Ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли Осиёдаги мактаблар дарсларни тўхтатди

Ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли Осиёдаги мактаблар дарсларни тўхтатди

Ҳиндистоннинг Керала штатида 29 апрель куни иссиқ уриши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
15:36 / 03.05.2024
“Тошкент – Андижон пулли йўли 4,65 миллиард долларни ташкил қилади” – транспорт вазири ўринбосари

“Тошкент – Андижон пулли йўли 4,65 миллиард долларни ташкил қилади” – транспорт вазири ўринбосари

Жасурбек Чориевнинг таъкидлашича “Тошкент – Андижон” пулли йўлини яратиш ишлари деярли якунланган.
10:43 / 04.05.2024
Астронавт қуёш тасвирини кўрсатди

Астронавт қуёш тасвирини кўрсатди

Видео муаллифи Олег Артемев бўлиб чиқди.
15:49 / 03.05.2024
Сергелидаги омборхонада чиққан ёнғин бўйича суд иши бўлиб ўтди

Сергелидаги омборхонада чиққан ёнғин бўйича суд иши бўлиб ўтди

Судда айтилган маълумотларга кўра, портлаш оқибатида етказилган зарарнинг суммаси ҳали ҳисоблаб чиқилмаган.
19:57 / 03.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!