Ижтимоий тармоқларда ойлигини кўтарилишини Маккага бориб сўраган Миллий гвардия ходими ишдан бўшатилгани айтилган хабарлар тарқатилди. Ушбу хабарларга Миллий гвардия ахборот хизмати муносабат билдирди.
“Бу хабар умуман ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва ушбу фуқаро Миллий гвардия ходими эмаслигини маълум қиламиз. Шунингдек, юртдошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишониб қолмасликларини сўраб қоламиз”, – дейилади муносабатда.
Шунингдек, мавзуга доир саволларга аниқ ва ишончли жавоб олишингиз учун 71.236-50-74 ёки 97 448-04-77 рақамларига қўнғироқ қилиб боғланишингиз мумкинлиги айтилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!