Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси 2 май куни турли телеграм каналларда эълон қилинган Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётганлиги бўйича ижтимоий постлар юзасидан баёнот берди.
Қайд этилишича, агентликнинг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Москва шаҳридаги барча аэропортларининг масъул ходимлари билан боғланилиб ҳолатга аниқлик киритилган. Натижада Москва шаҳридаги Домодедово, Внуково, Шереметово аэропортларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудига қўйилмаётганлиги ёки узоқ вақт давомида ушлаб туриш ҳолатлари кузатилмаётганлиги аниқланган.
Бундан ташқари автомашиналар орқали Россия Федерациясига кириб келинадиган Оренбург, Самара, Саратов вилоятларидаги “Озинки”, “Маштаково”, “Сагарчин” божхона чегара постларидаги ҳолатлар ҳам ўрганилганда, ушбу чегара постлари доимий иш тартибида ишлаётганлиги, Ўзбекистон фуқаролари бирон-бир тўсиқларсиз Россия Федерацияси ҳудудига кираётганлиги маълум бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!