Нью-Йорк шаҳрида номаълум шахс бошқарувидаги юк ташувчи фургон Оқ уй панжараларига бориб урилди. Ҳайдовчи амалдаги президент Жо Байденни ўлдириш ниятида эканлигини тан олган. Бу ҳақда NBC телеканали суд ҳужжатларига таяниб, маълум қилди.
Маълумотларга кўра, машинани Миссури штатида яшовчи 19 ёшли Саи Варшит Кандула бошқарган. У ушбу ҳужумни бир неча ой давомида режалаштирган. Унинг асосий мақсади Оқ уйга кириб бориш ва ҳокимиятни эгаллаш бўлган.
Сўроқ пайтида ҳибсга олинган шахс полицияга “АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденни ўлдириш орқали ҳокимиятни эгаллаб олмоқчи бўлганини” маълум қилиб, шу билан бирга, “йўлида тўсиқ бўлган ҳар қандай одамга ёмонлик қилишини” айтган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!