АҚШ энергетика компаниялари Украинада олиб борилаётган ҳаракатларга қарамай, Оқ уйни Россия билан уран импортини давом эттиришга чақирди. Чунки, Америкада ёқилғи нархининг арзонлиги электр энергия нархини нормал ушлаб туриш учун калит вазифасини ўташи мумкин.
АҚШ энергетика вазирлиги ва Бутунжаҳон ядро ассоциацияси маълумотларига кўра, Америка компаниялари ураннинг деярли 50 фоизини Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистондан олади. Демак, эндиликда Ўзбекистон асосий уран экспортчисига айланиши мумкин.
Иқтисодчи блогер Отабек Бакировнинг таъкидлашича, агар Ғарб Россия ва Қозоғистон уранини сотиб олишни чекласа, Ўзбекистон асосий уран етказиб берувчига айланфди.
Қайд этилишича, Қозоғистон дунёнинг энг йирик уран ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Ўзбекистон ТОП-5 уран ишлаб чиқарувчилар қаторида ва ишлаб чиқарилган уран тўлалигича экспорт қилинади. Шунингдек, ТОП-10 таликда яна Россия ва Украина ҳам жойлашган.
Россия хом нефтини сотиш бўйича санкция талабларини кучайтирганига қарамай, NEI (Ядро энергияси институти) қабулхонаси келгусида уран билан боғлиқ ҳар қандай санкцияларни четлаб ўтмоқчи.
“АҚШ ядро саноати, шунчаки, русларнинг арзон уранига боғлиқ”, дейди исмини ошкор этишдан бош тортган манбалардан бири вазиятни инобатга олган ҳолда.
“Россия йирик глобал тижорат ядро ёқилғиси етказиб берувчиси бўлса-да, Америка энергетика компаниялари дунёнинг бир қатор мамлакатлар тармоғи билан уларнинг ёқилғи эҳтиёжларини потенсиал узилишлар хавфини камайтириш учун шартнома тузади”, дейди NEI'нинг ёқилғи ва радиация хавфсизлиги бўйича катта директори.
Маълумот ўрнида, Жо Байден АҚШ Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслиги, аммо НАТОдаги иттифоқчиларини ҳимоя қилишини айтган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!