$
12004.02 UZS
85.04
₽
148.80 UZS
0.76
€
13361.67 UZS
77.97
31° Кечаси 18°

Роберт Оппенгеймер. Атом бомбасининг отаси

17:14 / 15.09.2024

Роберт Оппенгеймер — XX аср илм-фан дунёсидаги энг муҳим шахслардан бири бўлиб, айниқса, иккинчи жаҳон уруши даврида кашф этган илмий ишлари билан танилган ноёб шахс.

У бутун дунё учун биринчи атом бомбаси яратиб, одамзод қўлидан қандай ишлар кела олишини кўрсатиб берган. Сизга тақдим этмоқчи бўлган бугунги мақоламизда ушбу даҳо инсоннинг ҳаёти, атом бомбасининг кашф қилиниши ва бошқа бир қатор қизиқарли маълумотларга гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Ёшлиги ва илмий фаолияти

Роберт Оппенгеймер 1904 йил 22 апрелда Нью-Йорк шаҳрида дунёга келган. Унинг отаси бой мато савдогари бўлган, онаси эса расм чизиш билан шуғулланган.

Оппенгеймернинг ёшлик йиллариданоқ илмга қизиқиши юқори бўлган. У ўқишига қаттиқ киришиб, Гарвард университетига қабул қилинади ва кимё йўналишини тамомлайди.

Узоқ ўтмай, физика соҳасига қизиқиши ортиб, Кембриж университетига кўчиб ўтади ва 1927 йилда докторлик диссертациясини ёқлайди.

Манҳеттен лойиҳаси ва атом бомбаси

Иккинчи жаҳон уруши бошлангандан сўнг, АҚШ Германия ва бошқа давлатлардан ўзиб кетишни истаб, атом қуроли устида ишлашни бошлайди. Оппенгеймер эса 1942 йилда АҚШ ҳукумати томонидан Манҳеттен лойиҳаси илмий раҳбари этиб тайинланади. 

Бу лойиҳа Янги Мексикада жойлашган махфий лабораторияларда олиб борилади ва 1945 йили у ерда илк атом бомбаси синовдан ўтказилади. Мазкур синов 1945 йил 16 июлда амалга оширилади ва тарихда “Тринити тести” номи билан танилади.    

Орадан бир неча ҳафта ўтиб, Хиросима ва Нагасакига Оппенгеймер яратган атом бомбалари ташланади ва бу ҳодиса урушнинг тугашига олиб келади.

Манҳеттен лойиҳаси ядро технологияларини ривожлантиришдаги энг катта қадамлардан бири бўлиб, кейинчалик ядро энергияси ва қуролланиш пойгасининг бошланишига сабаб бўлди.

Урушдан кейинги фаолияти

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Оппенгеймер атом бомбаси яратишдаги асосий роли туфайли катта шуҳрат қозонади, ва у илмий доираларда муҳим шахсга айланади. 

1947 йилда у АҚШ ҳукумати томонидан ташкил этилган АҚШ Атом энергияси комиссияси (АЭC) қошидаги Илмий маслаҳат қўмитаси раиси этиб тайинланади. Оппенгеймер бу лавозимда АҚШнинг атом энергияси ва қурол-яроғ сиёсатида муҳим роль ўйнади.

Бу даврда Оппенгеймер атом қуролларининг тарқалишини чеклаш ва ядро энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишга урғу беради. У халқаро ҳамкорлик ва назоратни кучайтириш орқали атом қуролларининг назоратсиз кўпайишини олдини олишга ҳаракат қилади. 

Айниқса, у атом қуроллари бўйича халқаро назоратни кучайтириш тарафдори эди. Бу позицияси уни қуролланиш пойгасига қарши фаол сиёсий арбобга айлантиради.

1950 йилда АҚШ қуролли кучлари гидроген (водород) бомбасини ишлаб чиқиш устида жиддий ишлай бошлаганида, Оппенгеймер бу қарорни танқид қилади. Унинг фикрича, бу қуролнинг яратилиши инсоният учун жуда хавфли ва бу қуролланиш пойгасини кескинлаштириши мумкин эди.

У гидроген бомбасини яратишнинг ахлоқий ва стратегик жиҳатдан нотўғри эканлигини таъкидлайди ва бу қарорга қўшилмаслигини билдиради. Бу фикрларидан сўнг, Роберт Оппенгеймер АҚШ ҳукумати билан зиддиятга киришади.

Шундан сўнг, 1953 йилда Оппенгеймер АҚШ ҳукумати томонидан коммунистлар билан алоқада бўлганликда гумон қилинади. Бу айбловлар асосан Совет Иттифоқи билан бўлган совуқ уруш шароитида кучайган сиёсий кескинликлар натижасида юзага келганди.

Оппенгеймернинг ўтмишдаги сиёсий фаолияти, яъни ёшлигида баъзи коммунистик доиралар билан боғлиқ бўлиши ва рафиқаси ҳамда айрим дўстларининг коммунистик партияга алоқадорлиги ҳақида маълумотлар бу гумонларни янада кучайтиради.

Шу тариқа, 1954 йилда АҚШ Атом энергияси комиссияси Оппенгеймерни давлат хавфсизлигига таҳдид сифатида кўриб, махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилади. 

Бу қарор расмий текширувлар натижасида қабул қилинади, унда Оппенгеймернинг коммунистик партия билан алоқадорлиги ва унинг водород бомбасига қарши бўлган позицияси кўриб чиқилади.

Текширув давомида Оппенгеймернинг коммунистлар билан алоқаси ҳеч қандай реал хавф туғдирмаган бўлса-да, у барибир ўзининг сиёсий ва илмий мавқеини йўқотади. 

Махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши унинг илмий ва сиёсий фаолиятига жиддий зарар етказади ва бу ҳолат Оппенгеймер учун катта зарба бўлади.

Умрининг сўнгги йиллари

Оппенгеймер сиёсий босимга қарамасдан, умрининг сўнгги йилларида ҳам илмий фаолиятини давом эттиради. У 1966 йилгача Принcетон университетида илмий тадқиқотлар директори бўлиб ишлайди.

Роберт чекишга муккасидан кетган эди, шу боис, у тинимсиз сил касаллигидан азият чеккан ва бу касаллик 1967 йилнинг 18 февралига келиб томоқ саратонига олиб келган эди.

“Атом бомбасининг отаси”, илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшган Роберт Оппенгеймер 62 ёшида вафот этади.

Якуний хулоса

Роберт илм-фанда кўплаб олимлар ва жамоатчилик орасида ҳурмат қозонган бўлса-да, унинг атом бомбасининг яратиши уни мураккаб шахс сифатида кўрсатади.

У бутун умри давомида атом энергиясининг кашф этилишининг инсоният учун қанчалик хавфли эканини англаб яшаган. У ўз илмий ютуқлари билан тарихга кирган бўлса ҳам, инсониятни ўз ишининг оқибатлари ҳақида ўйлашга мажбур қилган буюк олим сифатида хотирланади.

Оппенгеймернинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида кўплаб китоблар, фильмлар ва театр асарлари яратилган ва ҳозир ҳам яратилмоқда. Унинг кашфиётлари, илм-фанга қўшган ҳиссаси эса ҳали-ҳануз ўрганилмоқда.

Муаллиф: Беҳрузбек Шоимқулов


Илм-фан


														
														Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026

														
														Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

1958 йилда АҚШнинг Ford компанияси бензин ўрнига атом энергиясидан фойдаланадиган автомобиль — Ford Nucleon концепциясини та…
09:27 / 07.10.2026

														
														Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда 2026 йилда янги форматдаги технологик олийгоҳ – Сунъий интеллект университети очилади. Бу ҳақда кеча, 24 апрель…
16:53 / 25.04.2026

														
														NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

Ойга сўнгги бошқариладиган миссия 1972 йил декабрь ойида Американинг "Аполлон-17" экспедицияси доирасида амалга оширилган эд…
14:18 / 04.04.2026

														
														Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

“Ҳайдовчилар учун уйқуга қарши ақлли кўзойнак — AntiSleep Glasses” номли ЭҲМ учун яратилган дастур Адлия вазирлиги томонидан…
17:32 / 24.12.2025

														
														Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти ғолиблари эълон қилинди.
18:32 / 08.10.2025

														
														Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

2025-йилги Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Мери Брункоw, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига топширилди.
17:53 / 06.10.2025

														
														Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча тегишли бўлимларга ушбу топшириқлар етказилди
16:14 / 24.09.2025

														
														Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Мақсадли қабул асосида тавсия этилган абитуриентлар ушбу имтиёзда
10:53 / 23.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида лицен…
11:09 / 28.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина 2026-йил 27-октябрь куни Херсон вилоятининг Россия қўшинлари назоратидаги Олешки шаҳрида гуманитар оператс…
09:57 / 27.10.2026
Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда 28-октабр куни иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони о…
16:37 / 28.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026
Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида қоровулнинг иш ставкасини 0,6 дан 1 ставкага ошириб бериш эвазига 4,5 миллион сўм олган м…
10:22 / 27.10.2026
Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкентда ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 25-октабр куни ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этди, яна икки киши …
16:40 / 28.10.2026
“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари истеъмоли оқибатида жабрланган оилаларга жами 80 миллиард сўм компенсация тўланди…
14:10 / 28.10.2026
Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Сўнгги кунларда ҳаво сифатининг кескин ёмонлашуви яна жамоатчилик эътибори марказида бўлиб турибди.
09:18 / 29.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!