$
12591.57 UZS
91.56
153.82 UZS
1.86
14545.78 UZS
74.52
34° Кечаси 22°

Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобиль олиб келинди

14:34 / 09.01.2024

Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобиль олиб келинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вазирлик ташаббуси билан энди Ўзбекистонда чиқинди ташишда электрда юришга мўлжалланган техника воситасидан фойдаланилади. Электромобиль Eko House чиқинди кластери томонидан Хитойдан келтирилди.

Хитой компанияси мутахассиси Вей Го ушбу электромобиль атмосферага зарарсиз эканлигини, Ўзбекистон ҳам айнан шу жиҳатга эътибор қаратганини таъкидлади.

“Электромобиль Хитойнинг Ченжу шаҳрида ишлаб чиқарилган. Экологик жиҳатдан зарарсиз. Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликдан мамнунмиз ва келажакда чиқинди ташийдиган электромобилларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз”, — деган Вей Го.

Маълум қилинишича, машина тўлиқ қувватда 300 километр масофани босиб ўтади. Бу эса кун давомида аҳоли яшаш пунктларидан чиқиндиларни олиб, махсус полигонларга ташиш имконини беради. Шунингдек, 3 тоннагача юкни бемалол кўтара олади.

Электромобиль дастлаб Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади. Эътиборли томони, у тор кўчаларда ҳам юришга мўлжалланган.


Бу ҳам қизиқ

“Ҳосилнинг 30 фоизи исроф бўлмоқда” – Шавкат Мирзиёев

“Ҳосилнинг 30 фоизи исроф бўлмоқда” – Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб…
15:05 / 30.07.2025
Канада ҳам Фаластинни тан олмоқчи

Канада ҳам Фаластинни тан олмоқчи

Бу ҳақда сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида эълон қилиниши мумкин.
10:21 / 31.07.2025
Пўлат Бобожонов президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди

Пўлат Бобожонов президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди

Президентнинг тегишли фармони билан бир қатор лавозимларга тайинловлар амалга оширилди
21:30 / 30.07.2025
Нурафшонда сунъий интеллектли пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилди

Нурафшонда сунъий интеллектли пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилди

Ўзбекистонда илк бор сунъий интеллект асосида ишлайдиган пиёдалар ўтиш жойи ўрнатилди.
09:27 / 31.07.2025
Аббосбек Файзуллаев расман “Истанбул Башакшеҳир” футболчисига айланди

Аббосбек Файзуллаев расман “Истанбул Башакшеҳир” футболчисига айланди

Ҳамюртимиз янги жамоасида 11-рақам остида тўп тепадиган бўлди
20:45 / 30.07.2025
UzAutoMotors шартномаларидаги бир томонлама шартлар бекор қилинди

UzAutoMotors шартномаларидаги бир томонлама шартлар бекор қилинди

Рақобат қўмитаси сўрови асосида UzAutoMotors шартномаларидаги бир томонлама шартлар бекор қилинди. Бу ҳақда қўмита матбуот х…
12:54 / 30.07.2025
31 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

31 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади
22:15 / 30.07.2025
Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича видеоселектор ўтказилди

Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича видеоселектор ўтказилди

Озиқ-овқат экспортини кўпайтириш бўйича янги захира ва имкониятлар белгиланди
19:09 / 30.07.2025
Янгийўлда аёл калтакланди

Янгийўлда аёл калтакланди

Воқеа гувоҳи ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган ва аллақачон ариза берган.
15:10 / 31.07.2025
Сув кодекси қабул қилинди

Сув кодекси қабул қилинди

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси тасдиқланди.
17:46 / 30.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!