$
12687.70 UZS
-7.17
140.03 UZS
0.55
13790.26 UZS
23.94
25° Кечаси 16°

Президент кам таъминланган оилалар учун Умра сафарига боришда ёрдам берилишини маълум қилди

10:16 / 19.02.2023

Шавкат Мирзиёев Умрага бориш истагида бўлган, аммо маблағи етмаётган айрим фуқароларга ёрдам беришини билдирди. Давлат раҳбари бу ҳақда 17-феврал куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасига ташрифи пайтида айтиб ўтди.

Президент мадраса талабалари билан учрашув чоғида сўнгги йилларда Умра ва Ҳаж сафарларига қатнов сони кўпайтирилганини таъкидлаган.

“Умрага хоҳлаганча рухсат бериляпти. Ҳаж сафарлари карра-карра кўпайди. Эътиқод инсоннинг юрагида, бағрида, кўнглида бўлади”, — дейди давлат раҳбари.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев муфтий ва талабаларга юзланиб, бу борадаги таклиф бўлса, эшитишга тайёр эканини билдирган. Нуриддин ҳожи Холиқназаров Умрага бориш имконияти бўлмаган кам таъминланганлар учун давлат томонидан ёрдам берилишини сўради.

“Сиздан битта илтимос бўлади, адолатли танлов қилиб берсангиз, хоҳлаганингизча ёрдам бераман. Ҳақиқий кам таъминланганлар истаги, албатта, ижобат бўлади. Уларнинг рўйхатини шакллантириб беринг. Керак бўлса, у ердаги раҳбарларга ҳам айтиб, уларни алоҳида-алоҳида кутиб оладиган қилиб ташкиллаштирамиз”, — дейди президент таклифга жавобан.


Бу ҳам қизиқ

Қозоғистонда фуқароликка қабул қилишни рад этиш учун янги асослар жорий этилди

Қозоғистонда фуқароликка қабул қилишни рад этиш учун янги асослар жорий этилди

Бошланғич даража фан ва олий таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
09:55 / 21.05.2024
Россиялик олимлар уйқу пайтида мия саратонини даволаш усулини топди

Россиялик олимлар уйқу пайтида мия саратонини даволаш усулини топди

Беморнинг чуқур уйқуси пайтида мия шиши билан курашишга имкон берадиган янги технология ССУ олимлари томонидан ишлаб чиқилга…
23:07 / 20.05.2024
Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди

Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
15:44 / 20.05.2024
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон халқига ҳамдардлик билдирди

Эронда юз берган авиаҳалокат ва унда қурбон бўлган мамлакат расмийларининг ўлими юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишла…
16:49 / 20.05.2024
Сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганди

Сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганди

Аниқланишича, ҳатто бошдан “ҳалоллик”ка дастурланган тизим ҳам, ўз мақсадига эришиш учун, алдаши мумкин экан.
11:52 / 20.05.2024
Олий судга янги судьялар сайланди

Олий судга янги судьялар сайланди

Сенатнинг тегишли қарори билан 7 нафар судья Олий суд судьяси этиб сайланди.
12:48 / 20.05.2024
Финляндия Россия билан чегарани қисман очиши мумкин

Финляндия Россия билан чегарани қисман очиши мумкин

Финляндия ҳукумати янги қонун лойиҳасини шошилинч тайёрлаётгани ҳақида аввалроқ ОАВлар хабар берганди.
11:36 / 20.05.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 та давлат очиқланди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 та давлат очиқланди

Бунда энг асосий ўринни 3.9 млрд билан Хитой эгаллаган.
10:29 / 21.05.2024
“Blue Origin” сайёҳларни космосга жўнатишни давом эттирмоқда

“Blue Origin” сайёҳларни космосга жўнатишни давом эттирмоқда

Хабар қилинишича, Ню-Шепарднинг капсулали ракетаси Техаснинг Ғарбий қисмидаги майдончадан учирилган.
15:56 / 20.05.2024
Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
10:55 / 21.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!