$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
18° Кечаси 12°

Қўқонда институт ётоқхонасининг талаба қизлари яшовчи хонасига нима сабабдан яширин камера ўрнатилган?

09:05 / 05.04.2023

Қўқон давлат педагогика институтининг қизлар ётоқхонасига камера ўрнатилгани аниқланди. 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, институт талаба қизларидан бири 4 апрель куни «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Телеграм каналининг мулоқот ботига қизлар яшайдиган талабалар турар жойи хоналаридан бирига кузатиш камераси яширинча ўрнатилгани ҳақида маълумот берган.

Вазирлик ахборот хизмати шикоят қилган қиз билан суҳбатлашгач, вазирликнинг Фарғона ҳудудий бошқармаси масъуллари томонидан Қўқон педагогика институтига бориб, вазият ўрганилган. Жараён давомида хонага видеокамера ўрнатилгани аниқланган.

«Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан хизмат текшируви ўтказилишини ва айбдор шахслар аниқлангач, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади», – дейилади хабарда.

Ўз навбатида, институт раҳбарияти ҳам ҳолат бўйича қуйидагича изоҳ берган:

«Қўқон давлат педагогика институти ректорининг буйруғига кўра, талабаларнинг психологик муаммолари билан ишлаш, уларнинг руҳий ҳолатларини барқарорлаштириш ҳамда ўқиш жараёнидаги стресс ҳолатларини олдини олиш бўйича махсус хона ташкил этилиш мақсадида ҳафтанинг шанба-якшанба кунлари талабалар ўз уйига кетишларини ҳисобга олиб хонани шанба куни жиҳозлаш бошланган.

Лекин бу ҳолат ҳақида талабалар ўз вақтида огоҳлантирилмаган. Натижада бу англашилмовчилик юз берган».

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
13:14 / 18.05.2024
Июнь ойидан бошлаб поездлардаги баъзи йўналишларда қўшимча қатнов йўлга қўйилади

Июнь ойидан бошлаб поездлардаги баъзи йўналишларда қўшимча қатнов йўлга қўйилади

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ июнь ойидан қуйидаги поездларнинг қўшимча қатновини йўлга қўяди.
17:09 / 17.05.2024
Мирзиёев Малайзия Бош вазири билан музокара ўтказди

Мирзиёев Малайзия Бош вазири билан музокара ўтказди

Учрашувдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим Кўксарой қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экди.
09:23 / 18.05.2024
Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Чарчоқ, вазн ўзгариши ва бошқа аломатлар кузатилса, гинеколог-эндокринолог билан учрашиш тавсия этилади.
14:27 / 18.05.2024
19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 май куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, в…
18:17 / 18.05.2024
Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Жорий йилнинг 17 май куни “Ўзбекистон республикаси товар-хомашё биржаси фаолиятининг 2024 йил 1 чорак якунлари” мавзусида ма…
11:06 / 19.05.2024
Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Дронларнинг зарбалари маҳаллий ёқилғи нархини оширди, аммо электр энергияси ишлаб чиқаришга минимал таъсир кўрсатди.
16:59 / 18.05.2024
Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

2 июндан 22 июнгача Тошкент Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли қат…
09:21 / 19.05.2024
Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп, унинг рақиби Жо Байден билан мунозарадан олдин допинг синовларини талаб қилишини айтд…
11:11 / 18.05.2024
Тошкентдаги меҳмонхонада одамлар тинчлигини бузган исроиллик фуқаро 15 суткага қамалди

Тошкентдаги меҳмонхонада одамлар тинчлигини бузган исроиллик фуқаро 15 суткага қамалди

Аниқланишича, у меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйиб, фуқароларнинг тинчлигини бузган.
14:58 / 18.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!