Миср Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги Ал-Буҳайра провинциясида археологларнинг олиб борган қазишмалари пайтида фиръавн Рамзес II қиличи топилгани ҳақида хабар берди.
Рамзес II Миср тарихидаги энг буюк ҳукмдорлардан биридир. Унинг ҳукмдорлик даврида Миср жиддий ҳарбий муваффақиятларга эришган.
Миср Қадимий ёдгорликлари олий кенгаши бош котиби Муҳаммад Исмоил Холиднинг фикрига кўра, ушбу топилма қадимда Миср армиясини жойлашаштириш нуқталаридан бири ҳисобланган Абқайн қалъасининг тарихий ва археологик аҳамиятини кўрсатади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!