$
12739.95 UZS
7.39
139.14 UZS
-0.23
14191.03 UZS
9.5
28° Кечаси 16°

“Республикада шакар танқислиги мавжуд эмас” – шакар нархининг ошиши юзасидан муносабат билдирилди

11:12 / 02.06.2022

Ижтимоий тармоқларда республика бозорларида шакар нархининг ошиши юзасидан кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдириб, ташқи ва ички бозорларда шакар нархининг ўзгариш динамикаси ва унга таъсир қилувчи омиллар ҳақида тўхталган.

Қайд этилишича, Давстатқўм бугунги кунда ички бозорда 1 кг шакарнинг ўртача нархи 9 500 – 13 000 сўм доирасида шаклланаётгани, шунингдек, айрим савдо нуқталарида шакар нархининг 14 000 сўмгача кўтарилгани ҳақида маълумот берган.

Шу билан бирга, қўшни ва бошқа МДҲ мамлакатларида шакар нархи 52 фоизга (сўм эквивалентида қўшни мамлакатларда 14 000 сўмдан 21 000 сўмгача) ўсиши билан бир қаторда, ушбу маҳсулот тақчиллиги билан боғлиқ муаммо ва хатарлар юзага келаётганлиги кузатилаётгани қайд этилди.

“Қўшни ва бошқа МДҲ мамлакатларида нархларнинг ошиши, ўз навбатида, Ўзбекистон ички бозорида аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида ҳам шакар нархи бўйича инфляцион кутилмаларнинг кучайишига маълум маънода таъсир кўрсатувчи омиллардан бўлди.

Бозор иқтисодиёти шароитида ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг минтақа ва бошқа давлатлар иқтисодиётлари билан ташқи савдо борасида ҳамкорликнинг кенгайиб ва эркинлашиб бориши ҳолатида мамлакат ичидаги нархларни қўшни давлатлардагига нисбатан кескин фарқ қилувчи даражада сақлаб туришнинг деярли имкони бўлмайди”, – дейилади муносабатда.

Хусусан, жорий йилда Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми январ-май ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35 минг тонна ёки 16 фоизга кўпроқни (224 минг тоннадан 259 минг тоннагача ошган), яъни таклиф ҳажми ошганлигига қарамай (биржа орқали сотилган ҳажм 177 минг тоннадан 186 минг тоннагача кўпайган) шакар нархи, асосан, ташқи омиллар таъсирида ўсиши кузатилган.

Вазирлик изоҳида айтилишича, республикада шакар танқислиги мавжуд эмас ва ички бозорни йил якунига қадар шакар билан тўйинтириш бўйича барча захиралар яратилган.

Жумладан, шакарга бўлган талабнинг мавсумий ошиши шароитида (мева-сабзавотларни консервация қилиш мавсуми) нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида биржа савдоларига чиқариладиган шакар ҳажми жорий йил июнь ойидан бошлаб 50 фоизгача оширилади. Биржадаги савдоларга қўйилаётган шакар ҳажми амалдаги 2 000 тоннадан 3 000 тоннагача оширилади.


Бу ҳам қизиқ

19 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

19 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

19 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди.
16:58 / 18.09.2024
Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади

Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади

Президент Фармони билан 2025 йил 1 январдан қуйидаги товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади:
09:46 / 19.09.2024
“Капиталбанк” ва “Тенгебанк” огоҳлантирилди Солиқ қўмитаси “Капиталбанк” ва “Тенгебанк”ни огоҳлантирди

“Капиталбанк” ва “Тенгебанк” огоҳлантирилди Солиқ қўмитаси “Капиталбанк” ва “Тенгебанк”ни огоҳлантирди

Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини х…
11:14 / 19.09.2024
Бойсундаги кондан яна заҳарли газ сизиб чиқиши оқибатида 2 киши вафот этди

Бойсундаги кондан яна заҳарли газ сизиб чиқиши оқибатида 2 киши вафот этди

“Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) газ конида 17 сентябрь куни тушдан кейин яна водород сульфиди гази сизиб чиқиши ҳолати қ…
14:12 / 18.09.2024
Қорақалпоғистонда “Адлия сайли” бўлиб ўтди

Қорақалпоғистонда “Адлия сайли” бўлиб ўтди

“Мамлакат келажаги — қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан” ғояси асосида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар…
20:24 / 18.09.2024
Сўнгги бир кун ичида Ғазода Исроил ҳужумлари қурбонлари 34 та бўлди

Сўнгги бир кун ичида Ғазода Исроил ҳужумлари қурбонлари 34 та бўлди

Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳужумлари натижасида сўнгги 24 соат ичида 34 фаластинлик, шу жумладан 9 бола ҳалок бўлган.
18:13 / 19.09.2024
Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон терма жамоаси Украинани мағлуб этди

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон терма жамоаси Украинани мағлуб этди

45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 7-тур ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди.
09:04 / 19.09.2024
Аёллар эркаклардан тезроқ қарийди. Нега?

Аёллар эркаклардан тезроқ қарийди. Нега?

Ҳар хил даражадаги гормонлар.
11:32 / 18.09.2024
Сиам эгизаклари операцияда муваффақиятли ажратиб олинди

Сиам эгизаклари операцияда муваффақиятли ажратиб олинди

Покистонлик Минал ва Мирха исмли эгизакларнинг бош қисми қўшилиб кетган эди.
17:57 / 18.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!