$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
23° Кечаси 15°

Россия ва Туркиядан келтирилган қалбаки АҚШ долларлари аниқланди

11:51 / 23.12.2023

ДХХ томонидан қалбаки хорижий валюта купюралари аниқланган. Биринчи ҳолатда Сурхондарё вилоятида яшовчи шахс 50 АҚШ доллари купюраларидан иборат бўлган қалбаки 19250 АҚШ долларини ҳақиқий 10 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, у Россия Федерациясидан олиб келинган ушбу қалбаки купюраларни Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқародан келгусида ўтказиш мақсадида сотиб олганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинган.

Иккинчи ҳолат Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи 2 нафар шахс билан содир бўлган. Улар қалбаки 500 минг АҚШ долларини харидор билан ҳақиқий 325 минг АҚШ долларига айирбошлашга келишиб, дастлаб унга намуна сифатида Қирғиз Республикасидан олиб келинган 100 АҚШ доллари купюраларидан иборат қалбаки 7600 АҚШ долларини ҳақиқий 5 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинган.

Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган «Эркин» ЙПХ масканида «Ласетти» автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Бухоро шаҳрида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг ёнида 100 АҚШ доллари купюраларидан иборат қалбаки 8900 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Маълум бўлишича, мазкур фуқаро Туркияда тайёрланиб, Қирғиз Республикаси орқали Ўзбекистонга олиб келинган ушбу қалбаки хорижий валютларни келгусида сотиб, даромад топиш мақсадида Тошкент шаҳрига келаётган бўлган.

Бундай ҳолатда хорижий валюта билан муомала қилувчи фуқароларга эҳтиёт бўлиши ҳамда ишончли айирбошлаш хизматларидан фойдаланиш тавсия этилади.


Бу ҳам қизиқ

Binance криптобиржаси асосчиси XAMAСга ўтказмаларни яширишда айбланмоқда

Binance криптобиржаси асосчиси XAMAСга ўтказмаларни яширишда айбланмоқда

Прокурорлар унга уч йиллик қамоқ жазосини сўраган эди.
09:53 / 03.05.2024
“Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир”, – Мирзиёев

“Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир”, – Мирзиёев

Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади.
11:30 / 02.05.2024
Тошкентдаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди

Тошкентдаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди

Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
15:02 / 02.05.2024
Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
12:56 / 02.05.2024
“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Қўшимча рейслар 2024 йилнинг 3, 4, 5 май кунлари амал қилади.
18:01 / 01.05.2024
Байден норозиликлар унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

Байден норозиликлар унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

Шу билан бирга, норозилик намойишлари унинг яқин Шарқ минтақасига нисбатан сиёсатини ўзгартиришга олиб келдими, деган саволг…
09:28 / 03.05.2024
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Учрашувда Қамбарота ГЭС-1 ва “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳаларининг амалий жиҳатларига алоҳида…
15:54 / 02.05.2024
Вазн ташлаш учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш муҳим

Вазн ташлаш учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш муҳим

Бу масаланинг муаммолиги шундаки, ортиқча вазн кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
10:57 / 03.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!