$
12708.86 UZS
21.16
140.54 UZS
0.51
13817.07 UZS
26.81
25° Кечаси 16°

Рус компанияси Ўзбекистондан темир йўлда юк ташиш тарифларини пасайтиришни сўрамоқда

15:43 / 25.04.2022

Тошкентда бўлиб ўтаётган “Иннопром: Марказий Осиё” иккинчи халқаро саноат кўргазмасида Россиянинг “Металлоинвест” компанияси раҳбари Нозим Эфендиев Ўзбекистон ҳукуматидан Ўзбекистондан темир йўлда юк ташиш тарифларини пасайтиришни сўради. У тарифларни “адолатли” ва тенг қилиб белгилаш лозимлигини таъкидламоқда. Ўзбекистон томони бу масалани кўриб чиқишга ваъда берган.

 “Металлоинвест” 2022 йилда Тошкент металлургия заводига капитал киритиш билан Ўзбекистон бозорига кириб келган. Компания Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда ишлаб чиқаришни бошқаради.

Эфендиев “Иннопром”даги чиқишида Ўзбекистоннинг “улкан имкониятларга эга” экани, бироқ денгиз портлари ва йирик савдо бозорлардан узоқдалиги сабаб “айрим логистика масаласидаги муаммолар мавжудлиги”га тўхталиб ўтган.

“Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тенглаштирилган тариф йўқ. Биз Россия ҳудуди орқали арзон тарифда, Қозоғистонга келганимизда – қимматроқ тарифда ва Ўзбекистонга ўтганимизда, ҳатто, янаям қимматроқ тарифда юк ташишга мажбурмиз.

Мен адолатли ва бир хил тариф бўлишини истайман. Бу россиялик ишлаб чиқарувчиларни бу ерга олиб келишга ундайди”, – дейди компания раҳбари.

Нозим Эфендиев, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарлари билан учрашувда ушбу масалани муҳокама қилмоқчи.

Ўз навбатида, Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов мамлакат расмийлари муаммони ўрганаётганини айтди.


Бу ҳам қизиқ

Раисийнинг дафн маросими 23 май куни Мешхедда бўлиб ўтади

Раисийнинг дафн маросими 23 май куни Мешхедда бўлиб ўтади

Вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг хайрлашув маросими ва дафн маросими 23 май куни Мешхедда…
22:34 / 20.05.2024
Эроннинг Табриз шаҳрида авиаҳалокат қурбонлари билан видолашув маросими бўлиб ўтди

Эроннинг Табриз шаҳрида авиаҳалокат қурбонлари билан видолашув маросими бўлиб ўтди

Видолашув маросими турли шаҳарларда бир неча босқичда бўлиб ўтади.
17:24 / 21.05.2024
Ашхободда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Ашхободда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Махтумқули ёдгорлиги атрофида жаҳон адиблари ва атоқли шахсларининг ҳайкаллари ўрнатилган.
16:42 / 21.05.2024
Олий судга янги судьялар сайланди

Олий судга янги судьялар сайланди

Сенатнинг тегишли қарори билан 7 нафар судья Олий суд судьяси этиб сайланди.
12:48 / 20.05.2024
Эрон Президенти билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси иштирок этади

Эрон Президенти билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси иштирок этади

Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
18:57 / 21.05.2024
Индонезияда вулқон отилиши сабаб еттита қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди

Индонезияда вулқон отилиши сабаб еттита қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди

Маълум қилинишича, кул устунининг баландлиги ҳозир тўрт километрни ташкил этади.
18:07 / 21.05.2024
“Зеленскийнинг ваколат муддати тугаши можарога таъсир қилмайди” – Песков

“Зеленскийнинг ваколат муддати тугаши можарога таъсир қилмайди” – Песков

“Бу ҳақда Россия федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 20-май, душанба куни журналистларга маълум қилди”,…
17:44 / 20.05.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 та давлат очиқланди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 та давлат очиқланди

Бунда энг асосий ўринни 3.9 млрд билан Хитой эгаллаган.
10:29 / 21.05.2024
Россиялик олимлар уйқу пайтида мия саратонини даволаш усулини топди

Россиялик олимлар уйқу пайтида мия саратонини даволаш усулини топди

Беморнинг чуқур уйқуси пайтида мия шиши билан курашишга имкон берадиган янги технология ССУ олимлари томонидан ишлаб чиқилга…
23:07 / 20.05.2024
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
16:16 / 21.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!