Ўзбекистоннинг Жидда (Саудия Арабистони) шаҳридаги Бош консулхонаси Макка ва Мадина шаҳарларига келган ва Ўзбекистонга қайтиш билан боғлиқ муайян қийинчиликларга дуч келган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида ахборот эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
“Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Умра амалини бажариш учун Макка ва Мадина шаҳарларига келган ва Ватанимизга қайтиш билан боғлиқ муайян қийинчиликларга дуч келган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида маълумотлар тарқалмоқда, – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. – Таъкидлаш жоизки, юртдошларимизнинг сафарлари хусусий сайёҳлик компаниялари томонидан ташкил этилди. Мазкур ҳолат авиақатновларни амалга оширишдаги техник носозликлар, шунингдек, туристик компанияларнинг бу каби сафарларни ташкил этишда зарурий малака ва тажрибага эга эмаслиги туфайли юзага келган”, – дейилади хабарда.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда фуқароларини қайтариш бўйича барча чоралар кўрилмоқда, қўшимча рейслар жадвали тузилган.
Шунингдек, 2024 йил 4 февраль ҳолатига кўра, зиёратчиларнинг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилгани, қолган фуқаролар ҳам яқин фурсатларда Ўзбекистонга қайтиши ҳақида маълум қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!