Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида эр хотинини қасддан ўлдириб, сўнг ўзига пичоқ урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа 2 март куни соат 08:20 ларда Янгиер шаҳар тиббиёт коллежи ҳовлисида юз берган. Шу шаҳарда яшовчи фуқаро Р.У. коллежнинг иккинчи босқич талабаси бўлган турмуш ўртоғи Д.У.ни оилавий келишмовчилик негизида қасддан ўлдиришни мақсад қилиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи ёрдамида унинг ўнг бўйин, ўнг ва чап кўкрак, чап оёқ болдир соҳаларига жами етти маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг Р.У. содир қилган жинояти учун жавобгарликдан қочиш мақсадида қўлидаги пичоқ билан ўзининг бўйин ва кўкрак соҳаларига икки маротаба уриб, ўзига-ўзи оғир тан жароҳатлари етказган.
У олган тан жароҳатлари билан Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар прокуратураси томонидан 2 март куни Р.У.гa нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
Маълумот учун, марҳума аёл 40 ёшда, унинг эри 45 ёшда бўлган. Уларнинг уч нафар фарзанди бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!