$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

Таиландда одам савдоси қурбонига айланган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

09:54 / 08.07.2023

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари Таиландга ишга бориб, одам савдоси қурбонига айланган уч нафар ватандошимизга ёрдам кўрсатди.

Бош консулликка 19 ёшли юртдошимиз Ж.М. одам савдоси қурбонига айлангани ва Таиланд ҳудудида яшаш учун турар-жой ҳамда маблағсиз қолгани юзасидан мурожаат қилган.

Фуқаронинг аризаси асосида Таиланд полицияси билан ҳамкорликда дастлабки суриштирув ишлари ўтказилган ва 3 нафар гумондор аниқланиб, улардан бири Таиланд ҳудудини тарк этмоқчи бўлган вақтда Бангкокдаги Суварнабхуми халқаро аэропортида ҳибсга олинди. 2 нафар шахсга нисбатан қидирув-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, тергов давомида яна 2 нафар Ўзбекистон фуқароси одам савдоси қурбони сифатида мажбурий меҳнат билан шуғулланишга мажбурлангани аниқланди.

Ҳозирда Бош консулхона томонидан барча Ўзбекистон фуқароларига ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда вақтинча турар-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак ва ватанга қайтишлари учун авиачипта олишда ёрдам кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ватандошларимизни Таиландга сафар қилишдан олдин ёлғон ваъдаларга алданиб қолмасликка, осон иш топишга оид таклифларга ишонмасликка ҳамда ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақиради.


Бу ҳам қизиқ

Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошди

Таъкидланишича, бедарак йўқолганлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўлганлар рўйхатига киритилмаган.
15:03 / 01.05.2024
Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Юқори ўринни НКМК ва ОКМК эгаллаган.
17:12 / 01.05.2024
Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

“CCTV” xabariga ko‘ra, kamida 19 kishi halok bo‘lgan.
15:08 / 01.05.2024
Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Тургумбаев 2022 йил январь ойидаги фожиали воқеаларда мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
10:11 / 30.04.2024
Брадикардия қандай касаллик?

Брадикардия қандай касаллик?

Брадикардия - бу юракнинг бир дақиқа давомида 60 тадан кам қисқариши ҳисобланади.
10:34 / 01.05.2024
Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

"Толибон" ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг хабар беришича, бир гуруҳ қуролли шахс масжиддаги намозхонларга ҳужум қилг…
11:23 / 30.04.2024
Бугун, 2 май куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Бугун, 2 май куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 2-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
08:14 / 02.05.2024
Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 1-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
02:14 / 01.05.2024
Эртага пойтахтнинг икки туманида “свет” ўчирилади

Эртага пойтахтнинг икки туманида “свет” ўчирилади

“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, …
20:57 / 30.04.2024
АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

Америка расмийсининг қайд этишича, бундай даражага эришиш деярли имконсиз.
10:31 / 01.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!