$
12640.21 UZS
-49.76
137.02 UZS
-0.18
13559.15 UZS
1.19
24° Кечаси 12°

Толибон нафақат Афғонистондаги асосий куч, балки афғон жамиятининг бир қисмидир — Абдулазиз Комилов

20:41 / 22.11.2021

2021 йил 16 ноябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Брюсселга ташрифи доирасида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жосеп Боррел билан учрашув ўтказилди.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокараларни тезроқ якунлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдода “GPS+” механизмидан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.

Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирларга, жумладан, “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги қўмитаси йиғилиши, “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” вазирлар учрашуви, “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё туризм форуми” ва бошқа тадбирларга ҳар томонлама ва сифатли тайёргарлик кўриш бўйича келишувга эришилди.

Афғонистонда юзага келаётган вазият юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек тадбир давомида Абдулазиз Комилов “Bryussel morning” мухбири Садид Лаилуманиниг саволларига жавоб берди.

Садид Лаилума – “Bryussel morning” нашри журналисти:

— Афғонистон мавзусини тилга олганингиздан жуда хурсандман. Афғонистонда ҳарбий усуллар ишламайди, лекин биз Афғонистонда сиёсий йўл борлигини кўрамиз. 

Лекин унутмангки, Толибон келиб Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган вақт ҳарбий тўнтариш эди. Биринчидан, улар тинчлик шартномаси билан ҳокимиятга кела олмадилар. Иккинчидан, Толибоннинг тан олинишига келсак, мен ҳеч ким Толибонни тан олмаслигига ишончим комил, чунки вазирлар маҳкамасидаги 17 нафаргача Толибон аъзоси АҚШ қора рўйхатида. 

Шунингдек, агар биз гуманитар ёрдам ҳақида гапирадиган бўлсак, агар биз ҳукумат ёки Толибон режимига ёрдам бераётган бўлсак, бу ёрдам охир оқибат Афғонистоннинг ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлган заиф аҳолисига этиб боришига қандай ишонч ҳосил қилишимиз мумкин? Шунингдек, умид қиламанки, сиз Толибоннинг юқори даражали амалдорлари билан гаплашдингиз, уларни вазирлар маҳкамасига аёлларни қабул қилишлари учун босим ўтказдингиз ва уларга аввалгидек кўпроқ имконият бердингиз. 

Акс ҳолда, вазирлар маҳкамасида ёки ҳукуматда афғон аёллари бўлмаса, биз шу йигирма йил давомида эга бўлган барча имкониятларимизни бой беришимизга ишонаман. 
Билишимча, Ўзбекистон ислом давлатидир. Ҳеч қандай муаммо йўқ ва ҳар ким вазир ёки депутат бўлиши мумкин. Ва бу борада умид қиламанки, сиз Толибон билан яхши музокаралар олиб боришга ҳаракат қиляпсиз. 

Толибон ва Ҳаққоний тармоғи каби террорчи гуруҳ режимига нисбатан Ўзбекистоннинг кейинги режаси қандай эканлигини батафсилроқ айтиб берсангиз. Афғонистонда ҳали ҳам “Ал-Қоида” гуруҳи бор ва бу нафақат Афғонистон, балки бутун минтақа учун, балки бутун дунё учун хавфли эканлигига ишончим комил. Раҳмат.

Абдулазиз Комилов – Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири.

- Катта раҳмат. Психологик тўсиқларни енгиш нақадар қийинлигини жуда яхши тушунаман. Шу боис ўтган йигирма йил ичида коалиция Толибонга қарши курашди. Бироқ, илтимос, вазиятга бошқа томондан қаранг.
Толибон нафақат Афғонистондаги асосий куч, балки афғон жамиятининг бир қисмидир. Улар ҳеч қачон миллий чегараларидан ташқарида террорчилик ҳужумларини уюштирмаган.

Марказий Осиёда, Европада, АҚШда, Жанубий Осиёда ёки бошқа жойда Толибон томонидан уюштирилган терактга бирорта ҳам мисол келтира олмайсиз.

Шу билан бирга, бу ҳақиқатдир. Сизда кўп саволлар бор, лекин нима қилиш кераклиги ҳақида ҳеч қандай таклиф йўқ. Ва шунинг учун биз ҳақиқатни ҳисобга оламиз. Ўтган йигирма йил давомида, умуман, ўтган қирқ йил давомида ҳам буюк давлатлар Афғонистондаги вазиятни тўғрилай олмади.

Энди баъзи давлатлар маблағ таклиф қилмоқда ва бунинг эвазига минглаб қочқинларни қабул қилишни сўрамоқда, бу эса боши берк кўчадир. Биз буни тушунмаяпмиз. Афғонистондаги мавжуд вазият учун ўтган йигирма йил давомида курашган ҳарбий коалиция ҳам масъул эканини таъкидладим. 

Шу боис, менимча, сизда Афғонистон ҳақида янгилик ва маълумотлар етарли эмас, балки Европа билан Толибон ва умуман афғонлар билан алоқа канали йўқлиги учундир. 

Шунинг учун сиз ҳақиқатни қабул қила олмайсиз, муваққат ҳукумат билан ҳеч қандай норасмий алоқа ўрнатолмайсиз. Аммо, шунга қарамай, алоқа канали бўлиши керак. Мен шундай ўйлайман. Ўзбекистон келажакда нималар қилади, деган саволингизга келсак: биз бугун амал қилаётган сиёсатимизни давом эттирамиз. Эътиборингиз учун ташаккур.

 

Олимжон Ҳасанов таржимаси.


Сиёсат


														
														1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойда моддий ёрдам берилиши, янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақат Қону…
17:03 / 25.04.2024

														
														Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда “Independent” хабар берди.
16:21 / 22.04.2024

														
														Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари билан шериклик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.
19:18 / 15.04.2024

														
														Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан стратегик шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш муҳимлигини қайд этди.
18:57 / 15.04.2024

														
														Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурса…
13:56 / 15.04.2024

														
														Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

“АҚШ Украинага ҳаддан ташқари эътибор қаратмоқда”.
15:40 / 05.04.2024

														
														Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Россия агентликлари Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига асосланиб хабар қилмоқда.
13:38 / 05.04.2024

														
														“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

Бу ҳақда бош вазир Густаво Адрианзен маълум қилди.
09:39 / 31.03.2024

														
														ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Учрашувларда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-ша…
09:31 / 13.03.2024

														
														Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазири Фумио Кисида қабулида бўлди.
10:45 / 08.03.2024

Бу ҳам қизиқ

Коронавирус инсон организмида 50 марта мутацияга учради ва …

Коронавирус инсон организмида 50 марта мутацияга учради ва …

2022 йил февраль ойида нафақахўр СOVID-19’нинг Омикрон штаммини юқтириб олган.
15:41 / 26.04.2024
iPhone Жанубий Кореяда тақиққа учрамоқда

iPhone Жанубий Кореяда тақиққа учрамоқда

Мазкур чора жорий йилнинг 1 июнидан кучга кириши мумкин.
15:53 / 26.04.2024
Германияда Adidas ва Nike ўртасидаги суд бошланди

Германияда Adidas ва Nike ўртасидаги суд бошланди

Бироқ Nike бу даъволарни асоссиз деб ҳисоблади.
12:06 / 26.04.2024
Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Бу 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра.
12:40 / 25.04.2024
Жаҳонгир Отажоновнинг мухлислари челленж бошлади

Жаҳонгир Отажоновнинг мухлислари челленж бошлади

Отажонов қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
15:27 / 26.04.2024
1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойда моддий ёрдам берилиши, янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақат Қону…
17:03 / 25.04.2024
Афғонистонга Ўзбекистоннинг навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди

Афғонистонга Ўзбекистоннинг навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
14:16 / 25.04.2024
Марснинг жанубий минтақасида “ўргимчак” топилди

Марснинг жанубий минтақасида “ўргимчак” топилди

Бу излар "ўргимчак" деб номланди.
12:07 / 26.04.2024
Икки ойда қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда хорижга чиққани маълум қилинди

Икки ойда қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда хорижга чиққани маълум қилинди

Туристик мақсадларда чет элга саёҳат қилган ўзбекистонликларнинг ярмини 31-55 ёшдагилар
11:21 / 26.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!