$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
20° Кечаси 14°

"Вақт ўтган сайин халқ фаровонлигининг асоси тинчлик эканини англаб етяпман" - Саида Мирзиёева

15:41 / 14.01.2024

Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади.

"Офтоб тафти, тандирдан янги узилган иссиққина кулча, оила даврасида файзли оқшомлар, бошимиз узра мусаффо осмон... Ватан деганда биринчи бўлиб шулар кўз олдимизга келади.

Вақт ўтган сайин мамлакат ривожи ва халқ фаровонлигининг асоси ТИНЧЛИК эканини янада чуқурроқ англаб етяпман. Хавфсизлик ва осойишталикни таъминлашда юртимиз ҳимоячиларининг ўрни беқиёсдир. Улар орасида жасур аёлларимизнинг борлиги алоҳида таҳсинга лойиқ.

Ушбу шукуҳли кунда мардонавор меҳнатингиз ҳамда Ватанга бўлган садоқатингиз учун сизга ўз эҳтиромимни, миннатдорлигимни изҳор этишни истардим.

Бугун сизга, ҳақиқий қаҳрамонларга қараб, қалбларимиз ўзгача ғурур-ифтихорга тўлади. Зеро, сиз зиммангизга юклатилган давлат мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлашдек шарафли бурчни муносиб адо этмоқдасиз.

Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин! Сиз туфайли орзу-ниятлар қилиш, меҳр улашиш ва шунчаки бахтли ҳаёт кечириш имконимиз борлиги учун катта раҳмат!", дейилади табрик матнида.


Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Леммни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Леммни қабул қилди

Учрашувда “Air Products”, “CNH Industrial” ва “Silverleaf” компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
16:12 / 03.05.2024
“Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилинган келишувни тузиш вазиятни яхшироқ ҳал қилади” – Блинкен

“Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилинган келишувни тузиш вазиятни яхшироқ ҳал қилади” – Блинкен

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилинган келишувни тузиш вазиятни яхшироқ ҳал қилишдир, деган Давлат департаменти ра…
10:09 / 04.05.2024
“Тошкент – Андижон пулли йўли 4,65 миллиард долларни ташкил қилади” – транспорт вазири ўринбосари

“Тошкент – Андижон пулли йўли 4,65 миллиард долларни ташкил қилади” – транспорт вазири ўринбосари

Жасурбек Чориевнинг таъкидлашича “Тошкент – Андижон” пулли йўлини яратиш ишлари деярли якунланган.
10:43 / 04.05.2024
Johnson & Johnson чақалоқлар упаси туфайли 6,5 млрд доллар товон тўлайди

Johnson & Johnson чақалоқлар упаси туфайли 6,5 млрд доллар товон тўлайди

Johnson & Johnson 25 йил давомида 6,5 миллиард доллар тўлашни режалаштирмоқда
12:41 / 03.05.2024
Куннинг вақтига қараб қандай маҳсулотларни еган яхши?

Куннинг вақтига қараб қандай маҳсулотларни еган яхши?

Сиз тановул қилган маҳсулот, саломатлик, фаоллик, иш самарадорлиги, кайфият ва вазн қандай бўлишида роль ўйнайди.
10:38 / 03.05.2024
Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17:27 / 03.05.2024
4 май куни кутиладиган об-ҳаво маълумотлари

4 май куни кутиладиган об-ҳаво маълумотлари

3-8 майда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
17:05 / 03.05.2024
Президент Мирзиёев Хитойнинг етакчи компания раҳбарларини қабул қилди

Президент Мирзиёев Хитойнинг етакчи компания раҳбарларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форуми доирасида Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказд…
17:23 / 03.05.2024
Чорсудаги “тилла бозорга” ўғри тушди ва 49 миллион сўмлик тиллани ўмарди

Чорсудаги “тилла бозорга” ўғри тушди ва 49 миллион сўмлик тиллани ўмарди

Дастлабки суриштирувлар натижасида ушбу аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 49 ёшли Х.Г., ёнидаги ўсмир эса унинг 12 ёшли ўғли И.А. эка…
16:19 / 03.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!