$
12640.21 UZS
-49.76
137.02 UZS
-0.18
13559.15 UZS
1.19
21° Кечаси

“Хавфсизликни таъминлаш қўрс-қўпол ва давлатнинг обрўсига салбий таъсир қилувчи бўлмаслиги керак” – IMEI рўйхати ҳақидаги фикрлар

13:29 / 06.11.2021

Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов хорижликларнинг Ўзбекистонга келиб, дуч келаётган муаммоларидан бири сифатида мобиль телефондан фойдаланишда IMEI рўйхатидан ўтказиш бўлганини ёзмоқда. 

“Ўзбекистонга келган ҳар қандай янги шахс, дунёнинг бошқа давлатларида деярли учрамайдиган холатга тўқнашади. Бу ҳам бўлса, телефон номери оладиган бўлса, уни IMEI рўйхатидан ўтказиш зарурати. Янги номер олган шахс, 30 кун ичида IMEI тизими орқали рўйхатдан ўтиши керак бўлади. Буни эслатувчи СМСлар келаверади. Рўйхатдан ўтишда, телефон аппаратининг маркаси, модели, параметрлари ёзиб олинади. Бу, эркин дунёда яшаб юрган шахсларнинг зеҳниятига, жуда қаттиқ таъсир қилади. Яъни, “бу давлат нега мени телефонимни параметрларигача ёзиб олаяпди экан?!” деб ўйланиб бошлайди. Ўзининг телефонда гаплашиш эркинлигини, фикрлашини, ҳатти-ҳаракатини назоратга сола бошлайди. Маълум муддат, ўзини тотал назорат остига олинаётгандек ҳис қилиши мумкин”, – деб ёзади Раббимов.

Шунингдек,у IMEIни рўйхатга олиш учун, почта марказларида, жуда кўплаб чет элликларни кўрганини, уларнинг юз ифодасида норозилик, ишонсизлик ҳислари ҳукмрон эканлигини айтади. 

“Навбатлар жуда узун. Ярим-бир соатлаб кутиш – одатий хол. Қолаверса, IMEIдан рўйхатдан ўтказиш учун, пул ҳам тўлаш лозим бўлади. Расмий почталарда, қиммат эмас – 5 доллар атрофида. Хусусий хизмат марказларида эса, 15-20 долларгача олинар экан”, – деб гувоҳлик бермоқда Камолиддин Раббимов. 

Сиёсий таҳлилчи давлатнинг стратегик репутацияси, узоқ муддатли манфаатлари борасида хавфсизлик қимматли ресурс эканлигини, бироқ бу эркинликларни чеклаш билан юзага чиқарилса, “тараққиёт тўхташи, инқироз пайдо бўлиши”ни таъкидлайди.

У ушбу фаолият турининг дунё мамлакатларида қандай олиб борилиши ҳақида тўхталиб, аксарият давлатларда IMEI рўйхатга олинмаслигини, аммо ша билан бирга хавфсизлик тизимлари жуда яхши ишлашини айтади. 

“Тизим, муассасалар, ходимлар ўзларининг ишларини билиб қилишади. Жамият эркин ва фаровон, давлат институтлари эса оҳиста ва қудратли салоҳиятга эга”, – дейди у.

Шунингдек, Камолиддин Раббимов давлат хавфсизлигини таъминлаш бу қадар қўпол ва мамлакат обрўсига путур етказадиган кўринишда бўлмаслиги керак, деб ҳисоблайди.

“Агар мендан “Қайси иш Ўзбекистоннинг обрўйига фойдасидан кўра, зарари кўп бўлаяпди? ”деб сўрашса, жумладан, IMEI рўйхатини айтган бўлар эдим. Хавфсизликни таъминлаш бу қадар қўрс-қўпол, оммавий ва давлатнинг репутациясига ўта салбий таъсир қилувчи бўлмаслиги керак. Божхона тизими янги телефон аппаратларини солиққа тортишни бошқа йўлларини топишлари керак. Хавфсизликни деб, ташқи дунёга давлатни қўрқинчли кўринишига йўл қўймаслик керак”, – деб ёзади Раббимов.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб республикамизда мобил қурилмалар IMEI кодларини автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган.

2019 йил 1 ноябрдан эса IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш SMS/USSD сўровлар, UZIMEI тизими оператори ва бошқа усуллар орқали амалга оширилган ҳамда 1 декабргача бу амалиёт бепул бўлган. 


Сиёсат


														
														1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойда моддий ёрдам берилиши, янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақат Қону…
17:03 / 25.04.2024

														
														Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда “Independent” хабар берди.
16:21 / 22.04.2024

														
														Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари билан шериклик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.
19:18 / 15.04.2024

														
														Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан стратегик шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш муҳимлигини қайд этди.
18:57 / 15.04.2024

														
														Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурса…
13:56 / 15.04.2024

														
														Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

“АҚШ Украинага ҳаддан ташқари эътибор қаратмоқда”.
15:40 / 05.04.2024

														
														Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Россия агентликлари Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига асосланиб хабар қилмоқда.
13:38 / 05.04.2024

														
														“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

Бу ҳақда бош вазир Густаво Адрианзен маълум қилди.
09:39 / 31.03.2024

														
														ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Учрашувларда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-ша…
09:31 / 13.03.2024

														
														Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазири Фумио Кисида қабулида бўлди.
10:45 / 08.03.2024

Бу ҳам қизиқ

Жаҳонгир Отажоновнинг мухлислари челленж бошлади

Жаҳонгир Отажоновнинг мухлислари челленж бошлади

Отажонов қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
15:27 / 26.04.2024
15 майдан “Афросиёб” электропоездлари учун чипта нархлари ошмоқда

15 майдан “Афросиёб” электропоездлари учун чипта нархлари ошмоқда

Бунда эконом класс 20 фоиз, бизнес класс 30 фоиз ва ВИП класс 40 фоизга ошмоқда.
20:20 / 25.04.2024
Исроил самолёти Ғазодаги маҳаллий аҳолига зарба берди

Исроил самолёти Ғазодаги маҳаллий аҳолига зарба берди

Ҳужум оқибатида бир фаластинлик ҳалок бўлган, икки киши яраланган.
12:14 / 26.04.2024
Коронавирус инсон организмида 50 марта мутацияга учради ва …

Коронавирус инсон организмида 50 марта мутацияга учради ва …

2022 йил февраль ойида нафақахўр СOVID-19’нинг Омикрон штаммини юқтириб олган.
15:41 / 26.04.2024
Марснинг жанубий минтақасида “ўргимчак” топилди

Марснинг жанубий минтақасида “ўргимчак” топилди

Бу излар "ўргимчак" деб номланди.
12:07 / 26.04.2024
Ўзбекистон Афғонистонга 170 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга 170 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ бугун “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали афғон халқига қарийб 170 тонн…
08:51 / 26.04.2024
“Ғарб сиёсати ўз халқларини таназзулга учратади”, – Володин

“Ғарб сиёсати ўз халқларини таназзулга учратади”, – Володин

Россия парламентининг қуйи палатаси спикери Швецияда янги қонун ўз фуқароларининг фикрига зид равишда қабул қилинганлигини т…
11:30 / 25.04.2024
Илмий нуқтаи назардан параллель оламлар нима?

Илмий нуқтаи назардан параллель оламлар нима?

Бундай параллель ҳақиқатлар мавжудлигини биринчи бўлиб илгари сурган олим австриялик физик Эрвин Шредингер эди.
15:50 / 26.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!