Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган “Яллама” чегара божхона постига туташ ҳудудда янги замонавий божхона терминали ишга туширилди.
Қайд этилишича, терминалнинг тантанали очилиш маросимида Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, бир қатор вазирлик ва идоралар маъсуллари, Қозоғистон ва Россиянинг божхона ишлари бўйича Ўзбекстондаги вакиллари, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган.
20 гектар майдонни эгаллаган “Яллама” божхона терминалида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар тмонидан божхона, банк, логистика, тезкор лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, экологик, мувофиқликни баҳолаш каби барча хизматлар “Ягона дарча” тамойили асосида кўрсатилади.
Шунингдек, бу ерда бир вақтнинг ўзида 500 та юк автомобилларини сиғдира олиш имкониятига эга ҳамда бепул Wi-Fi билан таъминланган автотураргоҳ, 5000 кв.м. майдонда ёпиқ ҳамда 3836 кв.м. майдонда очиқ божхона омборлари, расмийлаштирув зали, давлат назорати органлари учун хизмат хоналари, савдо дўконлари ҳамда бошқа бино ва иншоотлар мавжуд.
Бундан ташқари, божхона терминали энг замонавий техник воситалар, жумладан автотарози, автомобиллар рақамини аниқлаш ва видеокузатув тизимлари, замонавий компютер техникалари ва бошқа қурилмалар билан жиҳозланган.
Таъкидланишича, божхона терминали ҳудудида 10 та штат бирлигидан иборат божхона пункти ташкил этилган. Эндиликда чегара божхона постидан товарларини олиб кирган ёки олиб чиқиш истагидаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари шу ернинг ўзида сутканинг исталган вақтида ташқи савдо юкларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириши мумкин бўлади.
Божхона терминалининг ишга тушиши натижасида тадбиркорларнинг расмийлаштирув ва сертификатлаштириш учун сарфланадиган вақт ва ҳаражатлари тежалади, тирбандликлар бартараф этилади, божхона қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинади.
Қайд этиш мумкин, мазкур ҳудудда яшовчи 50 дан зиёд аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!