$
12011.65 UZS
48.49
₽
143.17 UZS
0.84
€
13462.66 UZS
72.3
31° Кечаси 18°

Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

12:18 / 26.05.2025

Агар атрофга шошмасдан, бирозгина эътибор билан қарасангиз, ҳамма нарса ҳамда бизнинг ҳаракатларимиз ҳам тезлашиб кетган. Тез овқатланамиз, тез гапирамиз, тез фикрлаймиз, тез юрамиз. Ҳамиша қаергадир шошамиз. Ҳаётимизда: бандлик, стресс, чарчоқ каби сўзлар кўпайиб бормоқда. Ҳар куни иш, ўқиш, ижтимоий тармоқлар, маълумот оқими, оилавий ва ижтимоий мажбуриятлар орасида югуриб юрибмиз. Чунки, тезроқ ўрганишимиз, тезроқ ўсишимиз, тезроқ муваффақиятга эришишимиз, тезроқ натижа кўрсатишимиз керак.

Хўш, бу тезкорлигимизнинг бадали борми? Ҳа, жуда катта: руҳий чарчоқ, диққат бузилиши, ички бўшлиқ ва ҳаётдан завқ олмаслик. Шу сабабли “секин яшаш” фалсафасига юз тутмоқдамиз. Бу оддий, бироқ чуқур саволни ўртага ташлаймиз: секин яшаш – орқага қайтишми ёки олдинга юришнинг бошқача йўлими?

Секин ҳаёт (slow living) нима?

“Slow living” — бу ҳар бир кунни, ҳар бир ҳаракатни, ҳар бир дақиқани онгли равишда яшаш фалсафаси. Унинг марказида шошмаслик, сифатга урғу бериш, ҳаётдан завқ олиш, ва мувозанатли яшаш туради. Бу “эрталаб 9 да ишга боришни бас қил!” дегани эмас. Аксинча, ҳар куни ўзингизни эслаб яшаш дегани.

Slow living – бу:

Кўп эмас, камроқ ва мазмунли иш қилиш;

Ҳар нарсани “тезроқ” қилиш эмас, онгли ва сифатли бажариш;

Ҳар лаҳзадан роҳат олишга ўрганиш;

“Ишлаб яшаш” эмас, яшаб ишлаш.

Бу ҳаёт тарзи инсонни ўзига қайтаради. Чунки инсон машинамас, балки ҳис қиладиган, чарчайдиган ва бахтни ҳис этишга қодир мавжудотдир.

“Секин яшаш” фалсафасининг қисқача тарихи

“Slow living” ҳаракати расмий равишда 1986 йилда Италияда бошланган. Рим шаҳрида тез овқатланиш ресторанларининг (айниқса McDonald’s) кўпайишига қарши чиққан журналист Cарло Петрини “slow food” ҳаракатини бошлаб берди.

Унинг айтишича, инсон овқатни тез ейиш эмас, тайёрлаш, ҳис қилиш, ва лаззатланиш учун истеъмол қилиши керак. Бу фикр кейинчалик бутун ҳаёт тарзига ёйилди:

slow food → slow travel → slow work → slow life.

Бугун “slow living” бутун дунёда тарқалиб, замонавий одамлар орасида жиддий эътибор қозонмоқда. Айниқса пандемиядан сўнг кўплаб инсонлар бу фалсафани ўрганишга ҳаракат қилмоқда.

“Мия чириши” — замонавий ҳаётнинг яширин хавфи

Ҳар куни юзлаб билдиришномалар, минглаб маълумотлар, видеолар, янгиликлар, танқидий изоҳлар бизнинг миямизга “оқаётган” бўлса, бу нимага олиб келади? Мия чарчайди. Бунга баъзилар “мия чириши” (яъни mental overstimulation) деб ном беришмоқда.

Бу ҳолатда одам:

Бир нарсага тўлиқ диққат қила олмайди;

Доимий чарчоқда бўлади;

Дам олиш пайтида ҳам ўзини безовта ҳис қилади;

Қисқа видео, қисқа пост, тез завқга ўрганиб қолади;

Кўп ўқий олмайди, мураккаб фикрлардан қочади;

Slow living фалсафаси айнан мана шу муаммони юмшатади. Чунки у шошқалоқлик, ортиқча ташвиш, ва узлуксиз стимулятсияга “ЙЎҚ” дейди.

Секин яшашнинг 5 асосий афзаллиги

“Секин яшаш” фақатгина хотиржам юриш ёки кўпроқ дам олиш эмас. Бу — ҳаёт сифатини оширадиган онгли танловлар мажмуаси. Қуйида “slow living” фалсафасининг инсон ҳаётига олиб келадиган энг муҳим беш афзаллигига тўхталамиз:

1. Руҳий саломатлик яхшиланади

Шошқалоқлик, ортиқча юклама, ижтимоий тармоқлардаги солиштиришлар инсон руҳиятини емиради. Секин яшаш эса нафас олишга, ҳаётдан завқ олишга вақт беради. Бу эса стрессни камайтиради, хавотирни камайтиради ва ички тинчликни тиклайди.

2. Диққат ва эътибор ортади

Секин яшаш — бу бир ишни бир вақтда қилиш. Бу тарзда сиз ҳар бир вазифага чуқурроқ эътибор берасиз, натижада иш самарадорлиги ошади. Бу айниқса ўқувчилар, талаба ва ижодкорлар учун фойдали.

3. Муносабатлар мустаҳкамланади

Секин яшовчи инсон яқинларига кўпроқ вақт ажратади. Тезкор мулоқот ўрнига ҳақиқий суҳбатлар, самимий муносабатлар қурилади. Бу эса оилавий ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

4. Соғлиқ яхшиланади

Секин ҳаёт овқатланишдан тортиб уйқу тартибигача бўлган одатларни ўзгартиради. Сиз кўпроқ ухлай бошлайсиз, соғлом овқатланасиз, табиат билан яқин бўласиз. Бу эса умумий соғлиғингизни тиклайди.

5. Ҳаётдан роҳат олиш осонлашади

Одамлар тез-тез шундай дейишади: “ҳаёт ўтиб кетди, сезмабман.” “Slow living” эса ҳар дақиқани ҳис қилиш имконини беради. Ёмғир товушидан, нонушта ҳидидан, яқинлар билан суҳбатдан завқланиш – бу “кичик” лекин улкан бахт манбаи.

Ҳаётингизни секинлаштириш учун 7 оддий қадам

Энди эса “slow living” ҳаёт тарзини амалда қандай бошлаш мумкин, деган саволга жавоб берамиз. Қуйидаги қадамлардан бир нечтасини ҳаётингизга киритиш билан сиз катта ўзгаришларга қадам қўйган бўласиз:

1. Кун давомида телефондан фойдаланишни камайтиринг

Билдиришномаларни ўчириб қўйинг. Эрталаб ва кечқурун 1 соатга телефонни четга қўйинг.

2. Ҳар куни 10 дақиқа табиатда сайр қилинг

Сунъий шовқинлардан узоқлашиб, дарахтлар, қушлар ёки қуёш нури билан мулоқот қилинг.

3. Ҳаракатларингизни онгли бажаринг

Чой ичаётганингизда фақат чой ичинг. Овқат еяётганда экранларга қараманг. Ҳар бир лаҳзани сезишга ҳаракат қилинг.

4. “Йўқ” дейишни ўрганинг

Ҳамманинг илтимосини бажаришга ҳаракат қилманг. Бу сизни ортиқча банд қилади. Вақтингизни қадрланг.

5. Вақт жадвалига “бўш вақт”ни ҳам қўшинг

Фақат иш ёки мажбуриятлар эмас, балки ҳеч нарса қилмаслик учун ҳам вақт ажратинг.

6. Минималистик турмушга ўтинг

Ортиқча харидлар, кераксиз нарсалардан воз кечинг. Кам, лекин керакли нарсалар билан яшаш осонлик беради.

7. Нафас олинг — чуқур ва онгли равишда

Ҳар куни бир неча дақиқа давомида чуқур нафас олиш техникасини бажаринг. Бу стрессни камайтиради ва сизни “ҳозир”га қайтаради.

Ҳаётни ҳис қилиб яшаш учун бугун ҳам кеч эмас

Секин яшаш бу — оддийликка қайтиш эмас, онгли ҳаёт тарзига ўтиш. Ҳамма жойга улгириш, ҳар соҳада мукаммал бўлиш, доим фаол кўриниш — бу замонавий ҳаёт босимининг бўйинтуруқлари. “Slow living” эса сизга янги нафас, янги нигоҳ, ва ҳақиқий яшаш ҳиссини беради.

Аста юриш — секинлашиш эмас, балки ҳар бир қадамнинг қадриятини англашдир. Ҳаёт бир маротаба берилади. Уни шунчаки ўтказиб юбориш эмас, балки ҳар кунини ҳис қилиб яшаш энг катта бахтдир.

Мақола муаллифи Мунисахоним Ирисова


Лайфстайл


														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

														
														“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У 25-август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлими с…
11:47 / 27.08.2026

														
														Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026

														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

														
														Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт”…
12:17 / 10.08.2025

Бу ҳам қизиқ

10:14 / 14.10.2026
Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхоналар фаолиятига “яшил” технологияларни жорий қилиш ва уларнинг экологик хавфсиз фаолият юр…
09:13 / 14.10.2026
Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаб, сотиш билан шуғулланган уч нафар фуқаро то…
09:33 / 14.10.2026
Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиши кутилмоқда

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиши кутилмоқда

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду тўп сураётган Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби 2 ноябрь куни Тошкентда “П…
16:35 / 15.10.2026
Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон вакили Нажмиддин Билол Эрдўған билан биргаликда Ибн Халдун университети ва “Енидогу” мактабига т…
12:23 / 15.10.2026
Тошкентда автобус салонининг ифлослиги учун механиклар жаримага тортилди

Тошкентда автобус салонининг ифлослиги учун механиклар жаримага тортилди

Тошкент шаҳрида 66-сонли автобус салонининг санитария ҳолати талабга жавоб бермагани сабабли уч нафар навбатчи механикнинг о…
09:41 / 15.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
17:16 / 15.10.2026
Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

13 октябрь куни АҚШда афсонавий репер Тупак Шакурнинг 1996 йилдаги қотиллигида айбланган Дуэйн “Кеффи Ди” Девис умрбод қамоқ…
09:45 / 14.10.2026
Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда шахсий томорқалардаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш таклиф эти…
10:23 / 14.10.2026
Мирзиёев Осиёда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Мирзиёев Осиёда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинчи саммитида минтақа…
16:14 / 15.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!