$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
23° Кечаси 14°

Янги йилнинг энг машҳур кино ва мультфильмлари

09:54 / 31.12.2023

Янги йил келиши билан экранларимизда биз севиб томоша қиладиган, янги йил шукуҳини берадиган кино ва мультфильмлар бошланади. Болалик хотиралари, қиш завқи, эзгулик ғалабасига йўғрилган кино-филмларни биргаликда томоша қиламиз.

“Уйда ёлғиз”

1990 йили катта экранларга чиққан фильм ўттиз йилдан ошибдики, мухлисларини йўқотгани йўқ. Крис Колумбус режиссёрлигида суратга олинган картинада Мак Калкин бош ролни ижро этган. Унинг иккинчи қисми ҳам довруғ қозонган. Саккиз яшар боланинг икки ўғрини чув тушириш йўллари юморга бой бўлиб, асар замирида оила муқаддаслиги ғояси илгари сурилган.

Доналд Трамп “Уйда ёлғиз” фильми ютуғига ўзини сабабчи қилиб кўсатмоқда

АҚШнинг собиқ раҳбари ва келаси йил президентликка номзод Доналд Трамп “Уйда ёлғиз 2” фильмида роль ижро этганини билармидингиз. Донал Трамп ўз ижтимоий тармоғида 20 йил аввал уни “Уйда ёлғиз 2” фильмига таклиф қилишганини эслаб пост қўйди. Унинг сўзларига кўра у ролни ишлари кўп бўлгани боис дастлаб рад этган. Бироқ кейин рози бўлган.

Аслида ушбу фильм режиссёри Крис Колумбнинг айтишича Трамп фильмда роль ижро этиши эвазигагина меҳмонхонасида суратга олишга рухсат беришини айтган.
Трамп иштирок этган кадр бир неча сонияларни ташкил қилади. Болакай Кевин Маккаллистер ундан қабулхонага йўналишни сўрайди ва у йўналишни кўрсатиб юборади. Трампнинг фильмда иштироки кино мувафаққиятга сабабчи бўлганини қайд этиб ўтган.

“Қор маликаси”

Қор маликаси - қишнинг энг оммабоп ва қизиқарли мультфильми. Ушбу мультфильм Ханс Кристиан Андерсеннинг машҳур эртаги асосида ишланган. Рус режиссёри Лев Атаманов 1957 йили яратган картинада яхшилик ва ёмонлик кураши тавсирланади. Герданинг Қор маликаси ўғирлаб кетган укаси Кайни қутқариш йўлидаги саргузаштлари баён этилади. Юраги музлаб қолган болакайни меҳр кўз ёшлари билан ўзига қайтарган қизалоқ алал оқибат Қор маликасини енгади. Воқеалар, табиийки, қиш фаслида, қаҳратонда юз беради. Буғу, қароқчи қиз образлари ҳам мухлисларда ёрқин таассурот қолдиради. Оила даврасида ёш-у қарини бирдек кўришга чорловчи севимли мультфильмларимиздан бири.

“Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг!”

Режиссёр Элдар Рязанов ишлаган фильм илк томошадаёқ 100 миллион мухлис йиққан. Бош ролларни Андрей Мягков ва Барбара Брилска ижро этган. Мухлислар талаби билан 2007 йили картинанинг мантиқий давоми ҳам ишланди, унда кексайган қаҳрамонларимизнинг фарзандлари ичакузди саргузаштларни бошдан кечиришади. “Тақдир ҳазили...”даги дилтортар қўшиқларни Сергей Никитин ва Алла Пугачёва куйлаган.

“Қарсилдоқ”

Гофман эртаклари ва машҳур бастакор Чайковский балети асосида Союзмултфилм студиясида Борис Степансев томонидан яратилган (1973). Асарда қўғирчоқ қарсилдоқ ва қизалоқнинг дўстлиги тавсирланади. Каламушлар ҳужумига қарши курашда эзгулик ғолиб чиқади. Мультфильм Испанияда “Болалар ва ўсмирлар фильмлари” танловида биринчи ўринни олган.

“Соҳибжамол ва махлуқ”

Уолт Диснейнинг ушбу анимасион фильми француз эртаклари асосида ишланган. 1991- йили мусиқали мелодрама жанрида суратга олинган асар йилнинг машҳур учлигида “Терминатор 2” ва “Робин Гуд”дан кейинги поғонани забт этган. 1997 йили яратилган иккинчи қисмида Янги йилни нишонлаш мавзуси тасвирланади. Самимий гўзал қиз Беллнинг махлуқ қиёфасидаги шаҳзодага кўнгил қўйиши орқали сурат эмас, сийрат муҳимлиги таъкидланади.

«Ы» операцияси ёки Шурикнинг бошқа саргузаштлари

Леонид Гайдай 1965 йили ишлаган картина ўша йилиёқ 69 миллион мухлис олқишига сазовор бўлган. Мана, эллик йилдирки, юз миллионлаб инсонлар учун ҳамон суюмли. Янги йил арафасида юз берган воқеалар, сохта ўғирликка тушган уч қаҳрамонга Шурик тўсқинлик қилиши... фильм сюжетини айтмасак ҳам, ўзингиз биласиз.

 



														
														“Севги изтироби” сериалидаги Ниҳоннинг қизи Дениз ҳозир қандай кўринишда?

“Севги изтироби” сериалидаги Ниҳоннинг қизи Дениз ҳозир қандай кўринишда?

Маълумот учун, “Севги изтироби” сериали 2015-2017 йилларда суратга олинган бўлиб, бош ролларда Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагу…
10:42 / 19.03.2024

														
														“Deadpool 3” фильмининг биринчи тизери эълон қилинди

“Deadpool 3” фильмининг биринчи тизери эълон қилинди

Премьера шу йилнинг ёз ойига режалаштирилган.
11:34 / 12.02.2024

														
														Коронавирус ҳақидаги ўзбек фильми тизери эълон қилинди

Коронавирус ҳақидаги ўзбек фильми тизери эълон қилинди

Ҳозирча кинокартина премьераси санаси маълум эмас.
17:48 / 07.02.2024

														
														“Аполлон Крид” вафот этди

“Аполлон Крид” вафот этди

Aктёр Карл Уэзерс 76 ёшида вафот этди.
13:11 / 03.02.2024

														
														UFC юлдузи Конор Макгрегор ўзини актёрликда синаб кўрди

UFC юлдузи Конор Макгрегор ўзини актёрликда синаб кўрди

Cтриминг платформасида 21 март куни оммага тақдим қилинади.
12:45 / 26.01.2024

														
														“Аватар: Аангнинг сўнгги афсонаси” премьераси маълум қилинди

“Аватар: Аангнинг сўнгги афсонаси” премьераси маълум қилинди

Фильмнинг тўлиқ премьераси 22 февраль куни бўлиб ўтади.
16:25 / 25.01.2024

														
														2024 йилги «Оскар» мукофотига номзодлар эълон қилинди

2024 йилги «Оскар» мукофотига номзодлар эълон қилинди

Америка кино санъати ва фанлари академияси 2024 йилги «Оскар» мукофотига номзодлар рўйхатини эълон қилди.
16:14 / 24.01.2024

														
														Гарри Поттернинг янги қисмлари суратга олинади

Гарри Поттернинг янги қисмлари суратга олинади

Tелевизион ва стриминг компанияси сценарий муаллифлари учун танлов жараёнини бошлаганини маълум қилди.
14:38 / 22.01.2024

														
														Кун тарихи: Зулфиқор Мусоқов миллат фарзанди

Кун тарихи: Зулфиқор Мусоқов миллат фарзанди

Kинорежиссёр “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” унвонига сазовор бўлган.
09:48 / 19.01.2024

Бу ҳам қизиқ

Сергелидаги омборхонада чиққан ёнғин бўйича суд иши бўлиб ўтди

Сергелидаги омборхонада чиққан ёнғин бўйича суд иши бўлиб ўтди

Судда айтилган маълумотларга кўра, портлаш оқибатида етказилган зарарнинг суммаси ҳали ҳисоблаб чиқилмаган.
19:57 / 03.05.2024
Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17:27 / 03.05.2024
Мўғулистонда 7 миллиондан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган

Мўғулистонда 7 миллиондан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган

2023 йилда мамлакатда чорва молларининг умумий сони 64,7 миллион бошни ташкил этган.
14:40 / 04.05.2024
Бугун, 5 май куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғади

Бугун, 5 май куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 5 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўла…
08:45 / 05.05.2024
Астронавт қуёш тасвирини кўрсатди

Астронавт қуёш тасвирини кўрсатди

Видео муаллифи Олег Артемев бўлиб чиқди.
15:49 / 03.05.2024
Президент тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди

Президент тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди

Айтилган ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди.
14:56 / 03.05.2024
Европада “шпион” асаларилар яратилди

Европада “шпион” асаларилар яратилди

Уларнинг вазни атиги 34 грамм.
12:09 / 04.05.2024
Гватемаладаги Фуэго вулқонини чақмоқ урди

Гватемаладаги Фуэго вулқонини чақмоқ урди

Сайёҳлар вулқонининг кратерига урилган чақмоқни суратга олишга муваффақ бўлган.
17:38 / 04.05.2024
Балиқ суягини ютиб юборган аёл операция қилинди

Балиқ суягини ютиб юборган аёл операция қилинди

Шифокорлар уни зудлик билан операция қилиш кераклигини айтишган.
14:32 / 04.05.2024
Тўқаев 8-9 май кунлари Россияга ташриф буюради ва ғалаба парадида иштирок этади

Тўқаев 8-9 май кунлари Россияга ташриф буюради ва ғалаба парадида иштирок этади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 8-9 май кунлари Россияга ишчи ташриф буюради ва Буюк Ватан урушидаги Ғалабанинг 78…
14:19 / 04.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!