Овоз бериш жараёнлари 20 мартга қадар давом этади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025-йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.
Бунда:
Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
Тарғибот босқичи — 8–10 март;
Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.
Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.
Аввалроқ, Сенат Кенгашининг қарори билан, “Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилганди. Қарорга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланган. Бунда, 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!