Бош вазир Абдулла Арипов 7 март куни бўлиб ўтган видеоселекторда, давлат амалдорларига хорижий хизмат автомобилларидан фойдаланишни тўхтатишни буюрди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов турли ОАВ нашрларига маълум қилди.Президентимиз берган барча топшириқларни сўзсиз бажаришимиз шарт, муҳокамага ўрин йўқ.
"Менга буни 20 мартдан ёки 1 апрелдан жорий қилайлик, деб таклиф беришяпти. Йўқ, унақаси кетмайди. Президентимиз топшириқ бердими, зудлик билан бажаришимиз шарт. Бу ҳукуматнинг асосий вазифаси”, - дейди Абдулла Арипов.
Шунингдек, фойдаланиш тўхтатилган хорижий автомобиллар аукционга қўйилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!