Тошкент шаҳрининг Бектемир туман судида фарзандини сотмоқчи бўлган онага ҳукм ўқилди. Бу ҳақда пойтахт шаҳар судлари ахборот хизмати хабар берди
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 17 июнь куни содир бўлган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўзининг 2 кунлик чақалоғини 35 минг АҚШ долларига сотаётган аёлни қўлга олган.
“15 йиллик дугонамга фарзанди йўқлиги сабабли боламни бермоқчи бўлган эдим. Оилавий шароитим яхши бўлмагани учун у менга уй олиб беришни ваъда қилган эди. Бироқ фарзандим туғилганидан кейин фикримдан қайтдим, шунда у тегишли идораларга ариза берибди. Отаам ёшлигимда вафот этган, онам эса турмушга чиқиб кетган”, – дейди судланувчи.
Қайд этилишича, 1994 йилда туғилган аёлнинг 6 ёшли фарзанди ҳам бўлган.
У Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!